Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат


Download 2.6 Mb.
bet33/52
Sana17.06.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1540239
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   52
Bog'liq
1-Психодиагностика (1)

Ҳиссий турғунлик
Меланхолик: ғамгин, ташвишли, қўрқоқ, ювош, мулоҳаза юритишга мойил, келажакка ишонч йўқ, умидсиз, оғир, вазмин, босиқ, мулоқтга кириша олмайдиган, индамас.
Интроверсив- 0 12 24
Холерик: сезгир, тиниб-тинчимас, агрессив, ўзгаларга ҳукм ўтказувчи шахс. Таъсирчан, ташқи таъсирга берилувчан, ўзгарувчан, умид-ишончли, ҳаракатчан.
Экстраверсив - 24
Флегматик: пассив, суст, эҳтиёткор, мулоҳаза юритувчан, ақлли, ўйлаб иш қиладиган, тинчликни, осойишталикни севади. Бошқарувчан, ишонувчан, назотрат қилувчан, вазмин, бир текисда ҳаракат қилади, ҳотиржам.
Ҳиссий турғунлик - 0
Сангвиник: мулоқотга киришувчан, сергап, раҳмдил, кўнгилчан, дадил ҳаракат қилади. Ҳушчақчақ, лекин кўпчиликни, шовқинни ёқтирмайди. Ҳамма жойда лидер сардор бўлишга, ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади.
Натижаларнинг таҳлили ва интерпретацияси
Тадқиқотчи шахсни ўрганувчи Г.Ю.Айзенк сўровномасининг тўлдирилган жавоб бланкининг йиғиб олгандан сўнг ҳар бир текширилувчининг жавобларини тест калити кўрсаткичлари билан таққослаш лозим. Масалан, агар текширилувчи биринчи саволга “ҳа” деб жавоб берган бўлса, жавоб ёнида “Э” ҳарфи қўйилади (Калитга қаранг). Агар текширилувчи “Йўқ” жавобини берган бўлса, жавоб калитга мос келмаганлиги учун ҳеч қандай белги қўйилмайди.
Калитда “Йўқ” жавобларининг мос келиши ҳам кўзда тутилган. Масалан, текширилувчи бешинчи саволга “Йўқ” деб жавоб берди. Бу ҳолда “Йўқ” жавоби ёнига “Э” қўйилади, бланкадаги “ҳа” жавоби ёнига эса жавоб калитга мос келганлиги учун ҳеч қандай белги қўйилмайди. Бу каби таққослаш барча саволлар бўйича амалга оширилади. Якунда “Э”, “Н”, “Л” ҳарфларининг нечтаси тўғри келганлигини санаш лозим. “Э” ва “Н” ҳарфлари бўйича мос келиш миқдори 0 дан 24 мартагача, “Л” ҳарфи бўйича 0 дан 9 гача бўлиши мумкин. (Натижаларни ўрганишда янгилик яратиш мақсадида ҳар бир мослик учун 1 баллдан бериш мақсадга мувофиқдир).
“Э” - экстраверсия (лотинча эха - ташқарига буриш, қаратиш) - шахснинг асосан ташқи обектлар дунёсига йўналтирилганлиги.
Тўпланган баллар йиғиндиси 13 та ундан юқори бўлса экстраверсия ҳақида гапириш мумкин. Экстравертив тип кўпроқ шахснинг қизиқишлари, “ҳаётий энергиясини” оҳанграбо каби ўзига қаратиб оладиган атроф-муҳитга йўналтирилганлигини ифодалайди. Бу маълум маънода субектнинг ўз-ўзидан бегоналаши, ўз оламининг шахсий қимматини пасайганлигини кўрсатади. Экстравертларга тез ўзгарувчанлик, тез киришиб кетувчанлик мосдир.
Агар баллар йиғиндиси “Э” бўйича 12 дан кам бўлса, экстраверсияга қарама-қарши бўлган интроверсия (интро - ичкари)ни ифодалайди. Интровертив типга шахс қизиқишларини ички дунёси ҳодисаларига қаратилганлиги, итимоий пассивлик, ўз-ўзини таҳлил қилишга мойиллик, унга ижтимоий муҳитга қийинчилик билан кўникиш мосдир.
Г.Ю.Айзенк экстраверсиянинг нерв тизими хусусиятлари билан боғлиқлигини кўрсатади. Бироқ бу фақат шахснинг руҳий ва ижтимоий хусусиятларининг биологик жиҳатдан ҳал қилиб қўйганлиги ҳақидаги реаксион ҳулосанинг пайдо бўлишига олиб келади.
Психология фанида экстраверсия — темперамент хусусиятлари сифатида, янги шахснинг ўзига хос психик жараёнларини ривожлантирувчи динамик характеристика сифатида тушунилади.
“Н” — невротизм, асабийликни англатади. “Н” ҳарфи бўйича баллар йиғиндиси 12 дан юқори бўлса, шахснинг ҳиссий, иродавий жиҳатдан мустақил эмаслиги ҳақида гапириш мумкин. Агарда, “Н” ҳарфи бўйича баллар йиғиндиси 12 дан кам бўлса, юқоридагининг аксини, яъни ҳиссий мустаҳкамликни кўрсатади. Асабийлик, ҳиссий мустаҳкамлик шахс темпераментини ташкил қилувчи хусусиятлардан ҳисобланади.
Шундай қилиб, “Э” ва “Н” вертикал ордината ўқларини ўтказинг. Улардан тўғри чизиқ ўтказиб, текширилувчининг темпераменти типини кўрсатувчи кесишган нуқтага эга бўласиз. Ҳар бир типнинг берилган характеристикасига қараб, ўз ишингизни ташкил этишингиз мумкин.
“Л” — ёлғончилик шкаласи. Бу кўрсаткич бўйича баллар йиғиндиси 6 дан юқори бўлса, бу жавобларнинг самимий эмаслигини кўрсатади. Бундай ҳолатда текширувчига жавоблар бланкини қайтадан тўлдиришни таклиф қилиниб, диққат билан, самимий жавоб бериши сўралади.
Баъзи психологлар “Л” шкаласи бўйича шахснинг ўзига-ўзи баҳо бериши ҳақида қуйидагича фикр юритишни тавсия этадилар.
1-2 балл - қуйи даражада ўз-ўзига баҳо бериш.
3-5 балл - ҳаққоний баҳо бериш.
6 ва ундан юқори - ўзига юқори баҳо бериш.
Шахснинг ўзига-ўзи бахо беришни “Мен - концепсияси”га боғлиқ равишда кўриш лозим. “Мен - концепцияси” шахснинг ўзи ҳақидаги нисбатан мустаҳкам, оз ёки кўп даражада онгли ва ўзгармас тасаввуридан иборат. Бунинг асосида у бошқа одамлар билан ва ўзига нисбатан маълум муноносабатда бўлади. “Мен концепция”си, ички зиддиятлардан ҳоли бўлмаса-да, ўз шахсий “Мен”и ҳақидаги тасаввури бўлиб, ўзига нисбатан муносабатни шакллантирувчи ўзини англаш, ўзини севиш, ўзини камситиш, ўзига ошириб баҳо бериш, ҳурмат қозониш каби хусусиятларни ўз ичига олади.
“Мен - концепция”си доирасида ўзига баҳо бериш инсон шахсининг ўзагини ташкил қилади.
Шахснинг ўзини англашда, ўзига баҳо беришда имкон берувчи “Мен -концепцияси”ни шакллантириш комил инсонни тарбиялашдаги муҳим омиллардан биридир.

Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling