Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат


Download 2.6 Mb.
bet35/52
Sana17.06.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1540239
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   52
Bog'liq
1-Психодиагностика (1)

изоҳ: мазкур сўровноманинг барча аьзолари (ўқувчи, талаба, ходимлар)га эмас, балки танлаб (масалан, норасмий етакчилар билан, ёки тартиб-интизомни бузувчилар, у ёки бу вазифа-топшириқни бажарувчи кичик гуруҳ таркибига кирувчилар билан) олинган одамларга нисбатан улар билан ишлашда қўллаш мумкин. Олинган материалларни қайта ишлаш натижасида гуруҳ раҳбари, мактаб психологи, ўқитувчи, мазкур тадқиқотни олиб бораётган тадқиқотчи нафақат гуруҳда психологик мос келмаслик заминида юзага келадиган низоли вазиятларнинг олдини олиши, балки ўқувчи, талабаларни ўз-ўзини тарбиялашга йўллаши, уларда етарлича шаклланмаган шахсий сифатларнинг ривожлантирилишига эришиши мумкин.
Маълумотларни қайта ишлаш. Маълумотларни қайта ишлаш юқоридаги калит ёрдамида амалга оширилади. Калит бланка шаклида булиб, унда синалувчи ҳақидаги ва унинг жавоблари ҳақидаги барча маълумотлар бешта устун (Рақобат, ҳамкорлик, муросалилик, тортишувлардан қочиш, мослашувчанлик) бўйича тақсимланади. Маълумотларни қайта ишлашда устунларнинг ҳар бири бўйича тўғри келган жавоблар миқдори ҳисобланади. Бунда ҳар бир жавоб бир баллга тенг.
Масалан синалувчи «Рақобатлилик» устуни бўйича чиқса - 3 балл, «хамкорлик» устуни бўйича - 5 балл, «муросалилик» - 12 балл, «тортишувдан қочиш» - 6 балл, «мослашувчанлик» устуни бўйича - 4 балл олган бўлса, бундай ҳолатда қуйидагича хулосага келиш имкониятини беради:
Синалувчи низоли вазиятларда муросага мойил, унга низодан қочиш хос, низо юзага келиб қолган ҳолатларда у хамкорликка интилади. У низоли вазиятларга суст мослашувчан, қандай килиб бўлмасин рақобатга интилиш унга хос эмас.


10. Шахслараро муносабатларнинг психологик диагностикаси
ва коррекцияси


10.1. Социометрия методи
10. 2. Мулоқотга киришувчанлик тестлари
10.3. Психологик (аутоген) машқлар ва уларнинг хусусиятлари
10.1. Социометрия методи

Социометрия методи гуруҳдаги шахслараро муносабатларни аниқловчи энг самарали усуллардан биридир.


Социометрия бир қатор саволларга берилган жавобларни таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
Бу усулни амалга ошириш давомида текширувчига нисбатан бир қатор талаблар борки, бу талабларга текширувчи қатъий риоя қилиши лозим.

Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling