Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат


OҒИPЛИK ҲИССИНИ ЧИҚАРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАШҚЛАР


Download 2.6 Mb.
bet43/52
Sana17.06.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1540239
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   52
Bog'liq
1-Психодиагностика (1)

OҒИPЛИK ҲИССИНИ ЧИҚАРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАШҚЛАР
Ушбу машқнинг мақсади - мускулларни кўпроқ бўшашига эриштиришдан иборат. Кунда 3-4 марта ҳолатларнинг бирида, секин диққатни бир жойга тўпланган ҳолда хаёлан қуйидагиларни қайтариш керак. "Менинг ўнг қўлим жуда хам оғир" (чапақайларда): "Менинг чап қўлим жуда ҳам оғиp". Формула нафас чиқариш билан бирга қайтарилади. Ўзингизда оғирлик ҳиссини яққол тасаввур этишингиз лозим. 5-6 марта қайтарингдан сўнг, хаёлан қуйидагиларни талаффуз қилинади. "Мен мутлақо хотиржамман". Баъзида оғирлик ҳиссини пайдо бўлганига ишонч ҳосил қилиш учун қўлларни кўтариб куриш мумкин.
Машқлантириш натижасида оғирлик ҳисси аста-секинлик билан чап қўлда пайдо бўлади, сўнгра оғирлик ҳисси иккала қўлида, иккала оёқда бир вақтда, тананинг ҳамма жойида пайдо бўлади. Қачонки, 3-машғулот давомидаёқ оғирлик ҳисси тез ва осон пайдо бўлса, машқ ўзлаштирилган ҳисобланиб, 2-машқни ўзлаштиришга ўтилади.


ИССИҚЛИК ҲИССИНИ ЧАҚИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАШҚЛАР
МАҚСАДИ - юрак кисқариши суръатини назорати. Машқни бажаришга эришиш. Унинг бажариш тери-томирлари ва тери ҳароратини ошириш билан бирга қўшиб олиб борилади. Аввал оғирлик ҳиссини (1-машқ) пайдо қилиб, сўнг 5-6 марта ҳаёлан "менинг ўнг (чап) қўлим иссиқ" жумласи қайтарилади ва бир марта "Мен мутлақо хотиржамман" жумласи айтилади. Кейинги машғулот жараёнида иссиқлик ҳисси, оғирлик ҳисси каби маълум бир изчилликда, иккала қўлда ва оёқда тананинг ҳамма жойида пайдо бўлади. Ушбу машқ 5-8 машғулотда ўрганилади. Иссиқлик ҳисси осон пайдо бўлганда, 1-2 машқларни бир формуласига бўшаштириш мумкин. "Менинг қўлларим ва оёқларим оғир ва иссиқ".


ЮРАК ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНИШГА ҚАРАТИЛГАН МАШҚ
МАҚСАДИ - юрак қисқариши суръатини назорати. Машқни бажаришда энг аввало юрак ёки томир уришини ҳаёлан санашни ўрганиш тавсия этилади. Бу машқни бошлаб, чалқанча ётган ҳолатда, ўнг қўлни чап нур артерияси ёки юракни устига қўйган ҳолда бажарилади. Ўнг қўлини мускул зўриқишни камайтириш мақсадида тирсак остига юмшоқ, ёстиқ, қўйилади. Аввал 1 ва 2-машқларда кўрсатилганидек, оғирлик ва иссиқлик ҳисси пайдо қилинади. Кейин 5-6 марталик ўз-ўзини таъсир этиш формуласи қайтарилади: "Юрагим тўғри ва хотиржам ураяпти" ва бир марта "Мен мутлақо хотиржамман" жумласи айтилади.
Машқлантириш қачонки юрак фаолияти суръатини у ёки бу меъёрида ихтиёрий ўзгариш, томирнинг у ёки бу томонга бир дақиқада 30 мартагача уриши даражасини ўзгариш қобилиятини шакллантирилгандагина эгалланган ҳисобланади. Ушбу машқ 9-10 машғулот давомида эгалланади.



Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling