Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат


Download 2.6 Mb.
bet46/52
Sana17.06.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1540239
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   52
Bog'liq
1-Психодиагностика (1)

ҚИСҚА ВАҚТЛИ ДАМ ОЛИШ
Маълумки, ҳар бир ўқитувчи дарсда жуда кўп микдорда қувват сарф қилади ва унга танаффус вақтида кейинги дарс учун сарфланган кучларини тез тиклаб олиш керак бўлади. Ўқитувчининг қисқа вақтли дам олиш учун кейинги тетиклик ҳиссига ўз-ўзини таъсир этиш билан 5-10-15 дақиқада бўшашиш ҳолатида гавсия этилади.


ОРГАНИЗМНИ ФАОЛЛАШТИРИШ ВА АҚЛИЙ МАНБАЛАРНИ ИШГА СОЛИШ
Кузатишларнинг кўрсатишича, аутоген машқлантиришдан бўшанглик, уйқуликни бартараф этиш учун, фаол ҳаракатларга тайёрлаш учун фойдаланиш мумкин. Бу эса унинг организмини шошилинч ишга солиш учун тавсия этиш асосини беради, масалан, дарсни алмаштирипши олдиндан кўра билмаслик. Бу мақсадлар учун мумкин бўлган:
— Тетиклик ҳиссига ўз-ўзига таъсир этиш ва муносиб образлар тасаввурлар (мускуллар таранглашди, қўллар сиқилади, кам нафас олиш ва х.к.).
— Шахснинг фаолияти билан боғлиқ образли тасаввурларни пайдо қилиш.
— Ақлий фаолияти ишга солувчи, диққатни бир нуқтага тўплаш учун ўз-ўзига таъсир этиш: «Мен барча диққатимни.. Мен., тўплаганман ва қаратганман».


БАЪЗИ ХУЛҚ-АТВОР, ХАРАКТЕР ХУСУСИЯТЛАРИ КОРРЕКЦИЯСИ ВА ИРОДА МАШҚИ
Баъзида одамларга ўзининг ниятларини амалга ошириш учун ирода етишмаиди. Иродавий фаолликни бу томонини мустаҳкамлаш учун АТга мурожаат этиш мумкин, бунга бўшашиш ҳолатида (асосан эрталаб уйқудан кейин) иродавий фаолликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ўз-ўзига таъсир этиш билан ўтказилади. Ўз-ўзига таъсир этиш формулалари жуда катта алоҳида аҳамиятга эга. Улар қисқа, тасдиқ шаклида тузилган бўлиши керак, масалан: «Менинг ниятларим қатъий!». «Мўлжаллаганимни-бажараман!». худди шундай аҳмоқона (ёмон) одатлар билан курашиш учун ва ёқимсиз характер хусусиятларини тузатишда ҳам ўз-ўзига таъсир этиш мумкин, масалан: «Ўзимни туғри тутаяпман, бошим юқорига караган, кўкрагим олдинга чиққан, қаттиқ гапиришда паст овоз билан гапираман», паришонхотираликда — «Мен журъатлиман», уятчанликда — «Мен одамларга ёқимлиман».
Шуни таъкидлаш лозимки, иродавий бушликни жонлаштириш учун баъзида АТ билан тизимли равишда шуғулланишга одам ўзини мажбур кила олмайди. Бундай ҳолларда тинч ҳолатда оддий ўз-ўзига таъсир этишни (юқорида келтирилган формулаларни 5-10 марта такрорлаш) тавсия этилади, масалан: эрталаб уйғонганман кейин ёки кундузи курсида ёки таъсир этишнинг алоҳида элементларига мурожаат этиш лозим.
Аутоген машқлантириш ўқитувчига ўз мақсадига йўналтирилган иродавий дастурий ҳолатини амалга оширишда шубҳасиз бебаҳо ёрдам кўрсатадиган (берадиган) методикадир.



Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling