Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат


Download 2.6 Mb.
bet38/52
Sana17.06.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1540239
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   52
Bog'liq
1-Психодиагностика (1)

1-шакл
Абдуллаева Э.
1. ____________________________
2. ____________________________
3. ____________________________
Синалувчилар эътиборини берилган саволга (топшириққа) қаратиб, тажриба қоидасига биноан улардан, ўзларига шерик танлаши талаб қилинади. Масалан, “Туғилган кунингга курсдошларингдан кимни таклиф қилган бўлар эдинг?” – деган каби саволлар берилса, талабалар 1-шаклда (яъни, уларнинг ҳар бирига тарқатилган социометрик тарқатма материалдаги) 1 рақамнинг тўғрисига ўз курсидаги шерикларидан, биринчи навбатда, кимни танласа, шу ўқувчининг фамилиясини ёзади. Ҳамма биринчи фамилияни ёзиб бўлганидан сўнг, уларга яна “Мабодо шу танланган шеригинг билан бирга утириш имкони булмаса унда иккинчи навбатда кимни танлатан булардинг?” - деб мурожаат қилинади ва улар ўзларига бошқа шерикни танлайдилар ва ҳоказо.
Социометрик тарқатма материаллар тўлдириб бўлинганидан сўнг, улар йиғиб олинади. Бунда тарқатма материалларнинг тўғри тўлдирилганлиги (албатта уч кишининг фамилияси ёзилган бўлиши, тарқатма материалга мазкур гуруҳ аъзоларидан ташқари ёки айни вақтда гуруҳда бўлмаган, тадқиқотда иштирок этмаган гуруҳ аъзосининг исми фамилияси ёзилган бўлмаслиги)ни текшириб олиниши лозим.
Маълумотларни қайта ишлаш.
Жавобларни таҳлил қилишда социометрик матрица (1-жадвал) тузилади. Бунда гуруҳдаги шахслараро муносабатлар ва ўзаро шериклик муносабатлари акс эттирилади. Шунингдек, ўзаро бир-бирини танлашлар белгиланади (бир-бирларини танлаш) ва матрица доира ичига олиб қўйилади.
Келтирилган социометрик матрицани қуйидаги жадвалда тўлдириш учун даставвал гуруҳнинг тадқиқотда иштирок этган аъзоларининг рўйхати алифбо бўйича ёзиб олинади ва унда нечта киши иштирок этган бўлса фамилиялардан сўнг жадвалда шунча устун қолдирилади ва тартиб бўйича уларга ҳам рақамлар қўйиб чиқилади.
Социометрик матрица.




Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling