Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат


Психодиагностика фанининг предмети, мақсади


Download 2.6 Mb.
bet3/52
Sana17.06.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1540239
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
1-Психодиагностика (1)

1.2. Психодиагностика фанининг предмети, мақсади

Педагоглар, шу жумладан, муҳандис-педагогларнинг касбий маҳоратининг асосий компонентларидан бири — ўқув-тарбия жараёнини тўғри ва самарали бошқара олишидир. Бу борада педагогнинг техник ва услубий билимларни пухта эгалланганлиги етарли эмас. Педагог ўз иши, фаолияти натижаларини таҳлил қилиши, ўқувчиларда қийинчилик туғдираётган сабабларни ўз вақтида аниқлаши, бу қийинчиликларни ўқувчига индивидуал ёндашиш жараёнида бартараф қила олиши лозим. Шу сабабли ўқув-тарбия жараёнини бошқаришни такомиллаштириш восита ва йўлларидан бири — илмий жиҳатдан асосланган психологик-педагогик диагностикадир. Бугунги кунда психологик-педагогик диагностиканинг ўрни, аҳамияти қанчалик катта эканлигини ҳеч ким инкор қилмайди. Индивидуал ёндашиш, ўқувчи ва талабаларнинг шахсий хусусиятларини ўрганиш шарт эканлигини бир қанча давлат ҳужжатларида акс эттирилган.


Психологик-педагогик диагностика педагогика ва психология фанларининг оралиғидаги соҳа бўлиб, ўқувчи шахсини, унинг индивидуал хусусиятлари, ривожланиш динамикаси ва уларга таъсир қилувчи омилларни ўрганади.
Касб-ҳунар коллежларида психологик-педагогик диагностиканинг моҳияти ва йўналиши таълим-тарбия жараёни вазифаларидан келиб чиққан ҳолда амалий хусусият касб этади.
Мактаб колледж ва олийгоҳлардаги ўкув-тарбия жараёни ўқувчиларнинг қобилияти ва лаёқатларини ҳар томонлама ривожлантиришга, улар шахсини шакллантиришга қаратилган. Педагогик жараённинг маҳсулдорлиги педагогнинг ўз ўқувчиларини яхши билишига, таълим ва тарбиянинг хилма-хил методларини қўллашига боғлиқ.
Албатта, педагогика фан сифатида педагогга педагогик психология соҳасидаги тайёр “рецептлар”ни бера олмайди. Бундай кўникмалар ўқувчилар билан бевосита мулоқот жараёнида, улар хулқ-атворининг мотивларини, ҳиссий-шахсий хусусиятларини таҳлил килиш жараёнида эгалланади. Бу ҳақда машҳур рус педагоги К.Д.Ушинский қуйидагича ёзган эди: “Биз ўқитувчиларга ундай ёки бундай қилинг, деб тушунча бермаймиз. Биз уларга: Сиз бошқармокчи бўлган психик ҳодисаларнинг қонуниятларини ўрганинг ва уларга мос равишда ҳаракат қилинг”, — деймиз.
Ўқитувчи таълим ва тарбиядаги қийинчиликлар нима учун ва қандай пайдо бўлишини тушуниши учун, аввало, шахс психик тараққиётининг асосий қонуниятларини билиши ва турли психик ҳолатларини психологик диагностика методларини эгаллаши зарур. Ўқитувчининг психодиaгностик тадқиқот ёки доимий кузатиш жараёнида олинган натижаларни ўқувчилар билан ишлашда қанчалик тўғри фойдалана олиши ҳам муҳим ҳисобланади.
Тажрибага асосланган психологик диагностика фан сифатида XIX аср охирида вужудга келди. Худди шу даврда психологияда ўлчаш ғояси кенг тарқалди. Психодиагностиканинг мустақил фан соҳасига айланиши олимларнинг инсонлар психикасидаги индивидуал фарқларга қизиқишининг ортиши билан боғланган.

Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling