Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/128
Sana17.09.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1680023
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   128
Bog'liq
01.Дунё динлари тарихи

Шаманизм (шомонлик). Шаманизм (“шаман”сўзи тунгус-
манчжур тилидаги “са” – билмоқ феъли билан боғлиқ, “саман” – 
билувчи киши). Шаманизм анимизм, тотемизм ва фетишизм 
натижасида юзага келиб, у орқали кишилар ўз тотемлари, ота-
боболарининг руҳлари билан хаёлан боғланишни амалга ошириб 
келганлар. 
Ўтмишда 
кўпроқ 
аёллар 
шаманлик 
билан 
шуғулланганлар. Шаманлар жазавали, асабий кишилар бўлиб, 
одамлар уларнинг руҳлар билан мулоқотда бўлиши, жамоанинг 
умид ва ниятларини етказиш, уларнинг иродасини талқин қилиш 
қобилиятига эга эканлигига жуда ишонганлар.
Шаманлар ритуал ҳаракатлари орқали – овоз чиқариш, ашула 
айтиш, рақсга тушиш, сакраш йўли билан ноғоралар ва 
қўнғироқлар овозлари остида ўзларини жазавага солиб, ўзини 
йўқотиш, жазавани юқори натижага етказиш билан афсунгарлик 
қилишган. Шаман маросим охирида бир ҳолатга келиб ҳеч 
нарсани эшитмай, кўрмай қолар эди. Шунинг учун унинг руҳлар 
дунёси билан мулоқоти худди шу ҳолатда амалга ошади деб 
ҳисобланарди. Бу одамларнинг фикр юритиши, онгининг 
мустаҳкамланишида катта роль ўйнади ва диний онгнинг 
шаклланишида муҳим ўрин тутди. 
Сеҳргарлик (Магия).  Сеҳргарлик (афсун) – одам, ҳайвон ва 
табиатга ғайритабиий йўл билан таъсир ўтказиш мақсадида 
бажариладиган ритуал урф-одатлар мажмуасидир. Афсунгарлик 
урф-одатлари билан махсус кишилар –шаманлар, афсунгарлар 
шуғулланганлар. 
Сеҳргарлик маросимлари якка ҳолда ёки жамоа бўлиб амалга 
оширилиши мумкин эди.
Сеҳргарлик мақсадига кўра қуйидагиларга бўлинади: 
1)
“Яхши ниятда” амалга ошириладиган – “оқ сеҳргарлик” 
(“белая магия”) 


22
2)
“Ёвуз ниятда” амалга ошириладиган – “қора сеҳргарлик” 
(“чёрная магия”); 
3)
Ҳарбий сеҳргарлик (қурол аслаҳани сеҳрлаш); 
4)
Севги сеҳргарлиги (“иссиқ”, “совуқ” қилиш) 
5)
Тиббий сеҳргарлик (даволаш мақсадида) 
6)
Об-ҳаво сеҳргарлиги ( ёмғир чақириш) 
Сеҳргарлик замонавий динларда ва турли халқлар
урф-одатларида сақланиб қолган. 
Инсониятнинг қадимий ҳаёт 
тарзи, қийинчиликлари, муаммолари, 
орзу-истаклари мифологик образлар
ва афсоналарда ўз аксини топган. Мавжуд воқелик инсоннинг 
ижоди билан бирга унинг ҳаёт тарзи, диний қарашлари, урф-
одатларига ҳам таъсир кўрсатмай қолмаган. Турли халқ ва 
қабилаларнинг ҳаётида асосий ўрин тутган ҳайвон ёки буюмнинг 
илоҳийлаштирилиши натижасида фетишизм, тотемизм, анимизм 
каби дин шакллари юзага келди. Космогоник сюжетлар ибтидоий 
мифологияда катта ўрин эгаллаган. Яъни ер ва осмон, қуёш ва ой, 
ўсимлик ва ҳайвонот оламининг инсон ҳаётидаги ўрни диний 
тасаввурларда намоён бўлган. Ҳаёт ва ўлим, табиат ва маданият, 
аёл ва эркаклар орасидаги алоқалар ибтидоий мифологияда 
тасвирланган.
Неолит – янги тош даври одамларнинг турмушини, уларга 
таъсир 
этадиган 
барча 
соҳаларни 
тубдан 
ўзгартирди. 
Деҳқончилик-зироатчилик, 
чорвачиликнинг 
ривожланиши, 
ўсимликларни етиштириш, озуқа заҳираларини кўпайтириш, 
ёввойи ҳайвонларни қўлга ўргатиш одамлар ҳаётида озуқа 
заҳираларини яратиш, гўшт, сут, теридан фойдаланишни ўргатди. 
Лойдан идишлар, уй қуриш учун фойдалана бошланди. Тош 
буюмларни силлиқлаш ва сайқал бериш шаклланди. Кишилар 
ўтроқ ҳаёт кечиришга ўта бошлаб, зич ва кўпчилик гуруҳлар 
билан ўрнашарди. Қишлоқлар кенгайиб, атрофларида кичик 
қишлоқчалар юзага кела бошлади. Аҳоли кескин кўпайиши янги 
ерларни ўзлаштиришга, ҳаёт тарзининг ўзгариши диний 
тасаввурларнинг ривожланишига янги имкониятлар яратди.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling