Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/128
Sana17.09.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1680023
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   128
Bog'liq
01.Дунё динлари тарихи

Илк диний тасаввурлар


20
мавжуд бўлмаган умумий динамик кучдан қидириш, изланиш 
кераклигини билдиради. 
Анимизм замонавий динларнинг асосий ақидавий қисмини 
ташкил этади. Жаҳон динларида ҳам руҳлар ҳақидаги таълимот 
мавжуд. 
Тотемизм. Тотем сўзи – Шимолий Американинг Ожибва 
қабиласи тилида “унинг уруғи” маъносини англатади. Унинг 
моҳияти “одамларнинг ҳайвонот ёки ўсимликнинг муайян 
турларига қариндошлик алоқалари бор”, деб эътиқод килишидир. 
Уруғдош гуруҳлар ўзларининг умумий белгилари ва тотемлари 
бўлган ҳайвон ва ўсимликдан келиб чиққан деб билар эдилар. 
Тотемлар ва одамлар орасидаги алоқалар узоқ ўтмишга тегишли 
бўлиб, уни қадимги ривоятлар тасдиқлайди. Масалан, Австралия 
аборигенлари 
орасида 
сақланиб 
қолган 
афсоналардаги 
тасаввурлар бунга яққол мисол бўла олади. 
Тотемизм таъсирида пайдо бўлган урф-одатлар, нормалар 
асрлар давомида қатъий равишда қўлланилди. Табу – тақиқлаш, 
яъни, тотемни озуқа сифатида истеъмол қилишни тақиқлаш 
тизими пайдо бўлди. Фақатгина баъзи диний маросимларда 
руҳонийлар ёки қабила бошлиқларига тотемни ейиш рухсат 
этилган. Тотемизм уруғчилик жамоаси ижтимоий уруғ қабила 
жамоаларнинг энг биринчиси саналиб, диний кўринишларнинг 
тарихий асоси бўлиб қолди. 
Тотемизмнинг асосий вазифалари – бирлаштириш ва тартибга 
солишдан иборат бўлган. Тотемизм диний шаклларнинг илк 
даврга тегишлиси бўлишига қарамасдан, ҳозирда ҳам баъзи 
халқларнинг урф-одатларида, эътиқодларида унинг қолдиқлари 
сақланиб қолган. Масалан, Ҳиндистонда сигир, Австралияда 
кенгуру афсонавий бахт келтирувчи ҳайвон сифатида улуғланади. 
Фетишизм. Фетиш сўзи французча fetishe – бут, санам, тумор 
маъносидаги сўзни англатади. У табиатдаги жонсиз нарсаларга 
сиғинишдир. Фетиш ҳам салбий, ҳам ижобий таъсир этиш кучига 
эга.
Фетишизм ёғоч, лой ва бошқа материаллардан ясалган 
буюмларнинг пайдо бўлиши билан бир пайтда шаклланган. 
Бутларда, туморларда жамоалар ғайри табиий дунёдан келадиган 
илоҳий қудратнинг тимсолини кўрдилар. 


21
Ибтидоий одамларнинг дастлабки диний таассуротлари 
умумий мажмуасининг шаклланиш жараёнида фетишизм 
якунловчи босқич бўлиб қолди. Дунё ҳақидаги тасаввурлар вақт 
ўтиши билан такомиллашиб борди ва инсоният ҳаётида узоқ вақт 
мобайнида ўз таъсирини ўтказиб келди. Барча динлардаги 
ҳайкаллар, суратлар, тумор, кўзмунчоқ ва турли рамзлар ҳозирги 
даврда ҳам сақланиб қолган. 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling