Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/128
Sana17.09.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1680023
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   128
Bog'liq
01.Дунё динлари тарихи

 
Мавзу 
ўқув 
мақсади: 
Талабаларда 
қадимги 
Миср, 
Месопотамия, Юнонистон ва Римда вужудга келган динлар
уларнинг таълимотлари, кишилик жамиятида тутган ўрни, унга 
ишонувчиларнинг дунёқарашлари, унга бўлган муносабатлари, 
мазкур давлатларда яшовчилар томонидан табиат кучларига 
сиғинишлари, ҳар бир миллатнинг ўз худолари, осмон ва ер 
жисмларига нисбатан номланган худолар, ҳайвонот оламидан 
худо деб сиғинадиган жонзотлари, кишилар томонидан динни 
ўрганилиши, унинг инсонлар учун фойдали томонлари ва шу каби 
илмий, диний, тарихий, маънавий билим ва тушунчаларни 
шакллантириш. 
 
 


26
Қадимги 
Миср 
динлари 
номларнинг 
раҳнамо-худоларига 
сиғинишга асосланган. Мил. ав. IV асрда қабилалар номлар деб 
аталган. Ном худоларига сиғиниш жуда узоқ муддат давом 
этганлигига қарамасдан ўзининг қадимий хусусиятларини сақлаб 
қолган. Ҳар бир қабила ўз худосига ибодат қилиш, уни эъзозлаш 
билан бир қаторда ўша худо билан қандайдир жиҳат билан 
боғлиқ муайян ҳайвонни ҳам эъзозлаган ва унга сиғинган. Улар 
иккаласи ёки алоҳида-алоҳида шаклда ёхуд зооантропоморф, 
яъни одам-ҳайвон шаклида тасвирланган. Масалан, Элефантинда 
– қўйга, Дендерада – сигирга, Сиутда – чиябўрига, Гермополда – 
ибис (лайлакка ўхшаш узун оёқли қуш) ва павианга (иттумшуқ 
маймун), ал-Файюм водийсида – тимсоҳга, Бубастисда эса 
мушукка 
сиғинганлар. 
Жанубий 
Мисрнинг 
қадимий 
бирлашишига асос бўлган Нехенда калхат аёл худосига, унга 
яқин жойлашган Нахабда сув нилуфарига сиғинганлар. Шимолий 
Миср бирлашувининг қадимий маркази Бутода муқаддас илонга, 
қўшни Пе жамоасида асаларига сиғинганлар. 
Кўриниб турибдики, Қадимги Миср динларида кўпроқ 
тотемистик 
унсурлар 
сақланиб 
қолган. 
Кўпчилик 
тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Миср тотемизми қабилавий 
эмас, балки маҳаллий бўлган. Шунга қарамай, Африка 
этнографияси келтирган ишончли далиллар ҳайвонларни улуғлаш 
ва уларга сиғиниш одатлари аввал маълум бир қабила миқёсида 
бўлиб, кейинчалик муайян ҳудуд доирасини қамраб олганлигидан 
далолат беради. 
Деярли барча маҳаллий раҳнамо-худоларга сиғиниш 
удумлари муқаддас ҳисобланган ҳайвонга одам шаклини бериш 
билан келиб чиққан. Масалан, мушук кейинчалик мушук бошли 
Бастет худосига, лочин – Гор худосига айланган. Тотанинг ибис 
бошли, Анубиснинг ит бошли, Собекнинг тимсоҳ бошли, 
Сохметнинг урғочи шер бошли, Хатхор худосининг сигир бошли 
қилиб тасвирланиши муқаддас ҳайвонларнинг кейинчалик ярим 
одам-ярим ҳайвон шаклига кирганидан дарак беради. 
Миср худолари орасида Нехебт, Хатхор, Нейт, Сохмет, 
Нефтида каби кўп сонли аёл худоларининг мавжудлиги қадимги 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling