Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/128
Sana17.09.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1680023
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   128
Bog'liq
01.Дунё динлари тарихи

 
Синтоийлик 
(Синтоизм) 
дини 
қадимги Японияда вужудга келган. 
Унинг номланиши хитойча “синто” 
(худолар 
йўли) 
сўзидан 
олинган. 
Синтоийлик динининг вужудга келишига оид аниқ маълумотлар 
мавжуд эмас. Синтоийлик яна японлар учун ҳам тарих, ҳам 
анъана, ҳам ҳаёт тарзи демакдир.
Синтоийлик таълимотига кўра, Микадо (император) - осмон 
руҳларининг давомчисидир. Ҳар бир япон кишиси иккинчи 
даражали руҳлар (“Ками”)нинг ворисидир. Японлар “ками”ни 
аждодлар ва қаҳрамонларнинг руҳлари деб эътиқод қиладилар. 
Художўй япон вафот этгач ўзининг ҳам ўша “ками”лардан бири 
бўлишига ишонади. 
Синтоийликда олий илоҳ тушунчаси мавжуд эмас. У 
аждодлар руҳи ва табиатга сиғинишга ўргатади. Синтоийликда 
умумий ҳаётий риоя қилиниши лозим бўлган қоидалардан бошқа 
Японияда синтоийлик 
динининг шаклланиши 
ва тарихий босқичлари 


49
диний урф-одатлар йўқ. Унда бир умумий маънавий қоида 
мавжуд бўлиб, у ҳам бўлса “Умум қонунларига риоя қилган 
ҳолда Табиат қоидаларига мос ҳаракат қил”. Японлар 
тасаввурида улар яхшилик ва ёмонлик тушунчаларини табиатан 
яхши билганлар. Синтоийлик ҳақидаги маълумотлар “Кодзики” 
(Қадимий 
ёзувлар) ва “Нихонги” (Япония анналлари) 
манбаларида учрайди. 
“Кодзики” – синтоийликнинг муқаддас китобидир. Бу китоб 
Япония ва у ерда яшовчи халқларни тушунишнинг калити 
ҳисобланади. Унда иккита асосий мазмун мужассам: қон-
қабилавий бирлик ва сиёсий ҳокимият ғояси.
Япон ёзувларида таъкидланишига қараганда, оламда биринчи 
бўлиб тартибсизлик ҳукмронлик қилган. Ундан сўнг ер осмондан 
ажралиб чиққан ҳамда аёл ва эркак жинси пайдо бўлган. Аёл 
жинси тимсолида аёл худо Изданами, эркак жинси тимсолида 
унинг эри Изданаги юзага келди. Улардан аёл жинсидаги қуёш 
худоси Аматэрасу, эркак жинсидаги ой худоси Цукиёми, шамол 
ва сув худоси Сусаноо туғилди. Аматерасу ғалаба қилиб осмонда 
қолди, Сусаноо эса ердаги Идзумо мамлакатига қувилди. 
Сусаноонинг ўғли Окунинуси Идзумо ҳокими бўлди. Аматерасу 
бу ҳолатга чидаб тура олмай, Окунинусини ҳокимиятни ўз 
набираси Нинигига топширишга мажбур қилди. Ниниги 
осмондан тушиб, Идзумо давлати раҳбарлигини қабул қилди. 
Унга ҳокимиятнинг рамзи сифатида уч муқаддас нарса - кўзгу 
(илоҳийлик тимсоли), қилич (қудрат тимсоли) ва яшма (садоқат 
ва фидойилик тимсоли) топширилди. Нинигидан Дзиммутэнно 
келиб чиқди. Тинно унвони “олий ҳукмдор” маъносини 
англатади. Бу сўз бошқа тилларда император маъносини 
билдиради. Дзиммутэнно Микадо – япон императорлари 
сулоласининг биринчи намояндаси, Япониянинг афсонавий 
биринчи императори ҳисобланади. Кўзгу, қилич, яшма ўша қадим 
замонлардан бери япон императорлари хонадонининг белгиси 
бўлиб қолган. 
Император микадо, у бир оиладан иборат миллатнинг 
бошлиғидир. Японияда 300 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилган 
сёгунлар ҳам ўзларини микадо намояндалари деб атаганлар. 
Синтоийлик 
таълимотида 
ёритилган 
Микадо 
ғоясининг 


50
бошқарувчилик хусусияти ҳозирги кунда кучи анчагина 
заифлашган бўлса-да, японлар тасаввуридан ўчиб кетмаган.
Ҳозиргача синтоийлик ибодатхоналарида император оиласига 
атаб турли маросимлар ўтказилиб туради. 
Синтоийлик японларга мавжудот олами, табиат, инсонлар 
ўртасидаги ўзаро муносабат ҳақидаги қарашларни сингдирган. Бу 
қарашлар беш тамойилда намоён бўлади.
Биринчи тамойилнинг таъкидлашича, бутун борлиқ дунёнинг 
ўз-ўзича ривожланиши натижасидир. Дунё ўз-ўзича вужудга 
келган бўлиб, у яхши ва мукаммалдир. Синтоийлик таълимотига 
кўра, оламни бошқарувчи куч оламнинг ўзида мужассамдир.
Иккинчи тамойил ҳаёт кучини таъкидлайди. Ҳаётдаги ҳар бир 
табиий ҳолат эътиборга олинади. Фақатгина “нопок” бўлган 
нарсага аҳамият берилмайди. Бироқ ҳар қандай “нопок”лик 
тозаланиши мумкин. Шунинг учун синтоийлик маросимлари 
инсонда мослашишга мойиллик уйғотишга қаратилган. Шу боис, 
японлар тозалаб, ислоҳ қилинган ва япон урф-одатларига 
мослаштирилган ҳар қандай замонавийлашувни қабул қиладилар.
Учинчи тамойил табиат билан тарихни ягона деб 
тушунтиради. Синтоийлик таълимоти дунёни жонли ва жонсизга 
ажратмайди. Унга эътиқод қилувчилар наздида дунёдаги 
ҳайвонлар, ўсимликлар, жисмлар, умуман, табиатдаги барча 
нарсалар тирикдир ва инсон вужудида “ками” худолари 
яшайдилар. Синтоийликга кўра “ками” дунёси одамлар 
дунёсидан алоҳида дунё эмас, балки у одамлар билан уйғунлашиб 
кетган. Шунинг учун инсон нажотни қандайдир бошқа дунёдан 
эмас, кундалик ҳаётда нажотга “ками” билан бирлашиб кетиш 
натижасида эришилади.
Тўртинчи тамойил кўпхудолик билан боғлиқ. Синтоийлик 
маҳаллий табиат, уруғ, қабила худоларига бағишланган 
маросимлардан келиб чиққан. Синтоийликнинг ибтидоий 
шаманлик ва сеҳргарликка оид одатлари фақатгина V-VI 
асрларда император синто ибодатхоналари фаолиятини ўз 
назоратига олгач, ҳозирги маълум бўлган ягона шаклга кирган. 
VIII аср бошларида император саройида синто ишлари билан 
шуғулланувчи махсус бўлим ташкил этилди. X асрга келиб эса, 


51
синто худоларининг рўйхати тузилди. Ўшанда уларнинг сони 
3132 та эди, кейинчалик эса бу сон янада кўпайди. 
Бешинчи тамойил миллий руҳий асос билан боғлиқ. Бу 
тамойилга кўра, синто худолари “ками”лар барча инсонларни 
эмас, балки фақат японларнигина вужудга келтирганлар. Шунинг 
учун ҳам японлар ўз фарзандларига ёшлигиданоқ биз синтога 
тегишлимиз деган ақидани сингдириб борадилар. Шу йўл билан 
ахлоқ нормаларини бошқаришнинг икки муҳим омили мавжуд. 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling