Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Кирха (немисча – “черков”) – лютеран черковларининг номи.  Конфессия


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/128
Sana17.09.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1680023
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   128
Bog'liq
01.Дунё динлари тарихи

Кирха (немисча – “черков”) – лютеран черковларининг номи. 
Конфессия – (лот. «эътироф, эътиқод») дин, диний эътиқод. 
Конфуций – Қадимги Хитой файласуфи ва педагоги
конфуцийчиликнинг асосчиси. 
Космогония – астрономиянинг осмон жисмлари, уларнинг пайдо 
бўлиши ва ўзгаришлари ҳақидаги бўлими. Бу ерда осмон 
жисмларини илоҳийлаштириш. 
Костел (полякча, чехча. – “черков”) – Рим католик черковига 
қарашли ибодатхоналарга нисбатан ишлатиладиган атама. Ушбу 
атама православ ёки протестант черковларига нисбатан 
қўлланилмайди.
Кришна – ҳиндуизмдаги эътиборли худолардан бири. 
Магия – (қад. юнон. «магус», араб. «мажус») сеҳргарлик. 
Мазҳаб – (араб. «йўл») исломдаги шариат қонунлари тизими ва 
йўналиши. 
Макруҳ – бажарилиши ёмон саналган амал. 
Мандуб – бажарилиши тарк қилинишидан афзал бўлган амал. 
Марк – “Инжил” муаллифларидан бири. Ҳаворийлардан 
Пётрнинг шогирди бўлган. Александрияда черков тузиб, ўзи 
биринчи епископ бўлган. 
Матриархат – оналик даврига оид, жамиятда аёлнинг роли устун 
бўлган давр. 
Махаяна – (санскр. «катта арава») буддавийликдаги оқим. 
Медитация – (лот. «фикрлаш, ўйлаш») шахснинг руҳий 
фаолиятга чуқур берилиш ҳолати. 
Мирмадан – Қадимги Юнонистон халқларидан бири. 
Миро мойи (юнонча - “хушбўй мой”) – христианликнинг етти 
сирли маросимларидан бирида танага суриладиган хушбўй мой. 
Ушбу мой черков епископи томонидан олий навли зайтун мойига 
оқ узум виноси, атиргул япроқлари, бинафша, занжабил 
илдизлари, мускат, атиргул, чиннигул ва лимон мойлари каби 
махсулотларни қўшиб қайнатиш орқали тайёрланади. 
Мистицизм – (қад. юнон. «яширин, сирли») илоҳиёт олами 
билан бевосита мулоқот қилиш мумкинлиги ҳақидаги таълимот. 


242

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling