Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Мутакаллим – калом илми билан шуғулланган олимлар  “мутакаллим” деб аталган.  Муҳаддис


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/128
Sana17.09.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1680023
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   128
Bog'liq
01.Дунё динлари тарихи

Мутакаллим – калом илми билан шуғулланган олимлар 
“мутакаллим” деб аталган. 
Муҳаддис – (араб. «ҳадис сўзловчи») ҳадислар билан 
шуғулланувчи олим. 
Муҳожирлар – (араб. «муҳожир, эмигрант») илк ислом тарихида 
Пайғамбар 
билан 
Мадинага 
ҳижрат 
қилган 
маккалик 
мусулмонлар. 
Мушрик – кўпхудоликда айбланган одам. 
Мўътазилия – араб тилида “ажралиб чиқмоқ” маъносини 
англатади. Ислом оламида энг катта эътиқодий таълимотнинг 
номи. 
Нақлий далил – ақлий далилдан фарқли равишда нақлий далил 
фақат Қуръон ва суннатга асосланган. 
Нирвана – (санскр. «сўлиш») буддавийлик ва жайнизм диний 
фалсафаларига кўра, руҳнинг сансара кишанларидан тўла озод 
бўлиши ва олий мақомга эришиш. 
Ота Худо - Христианликда Худонинг уч кўринишидан бири ва 
асосийси. Ота Худо дунёни яратган бўлиб, учликнинг қолган 
кўринишлари (Ўғил Худо ва Муқаддас Руҳ) ундан келиб чиққан 
ҳисобланади.
Охират – (араб. «бошқа, охирги, иккинчи») бу дунё охирига 
етганидан кейин барча қайта тирилиб, қилган амалларига яраша 
мукофот ёки жазо оладиган иккинчи ҳаёт. 
Оят – (араб. «белги; мўъжиза») Қуръон сураларини ташкил 
этувчи қисм, «жумлалар». 
Пайғамбар – Аллоҳнинг ердаги элчиси бўлиб, одамларни 
Аллоҳга ибодат қилишга чақирувчи ва охират ҳақида хабар 
берувчи киши 
Панисломизм – XIX асрнинг охирларида Ўрта Шарқда вужудга 
келган ислом мамлакатларини ягона байроқ остида бирлаштириш 
ғоясини кўтариб чиққан сиёсий оқим. 
Папа – католик оқимининг бош руҳонийси. 


244
Пастор (лотинча - чўпон) – протестантликдаги черков раҳбари. 
Пасторлар оммавий ибодатларда маърузалар ўқиш ва черковнинг 
ички фаолиятини бошқариш билан шуғулланади. 
Пасха (юнонча, ивритча – “ёнидан ўтиш”) – христианликдаги 
асосий диний байрамлардан бири. Исо Масиҳнинг қайта 
тирилган куни шарафига нишонланади. Ҳозирги кунда Пасха 
куни Ой-Қуёш календари асосида ҳисобланиб, ҳар йили ўзгариб 
туради. 
Патриарх – (қад. юнон. «ота, асос солувчи») ортодоксал 
черковдаги (православие) олий диний мартаба бўлиб, ундаги 14 
та автокефал – мустақил черковлар бошлиқлари шу ном билан 
аталадилар. 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling