Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Талмуд – (иврит. «ламейд» - «ўрганиш» сўзидан) Тавротга  ёзилган шарҳлар тўплами.  Танжур


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/128
Sana17.09.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1680023
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   128
Bog'liq
01.Дунё динлари тарихи

Талмуд – (иврит. «ламейд» - «ўрганиш» сўзидан) Тавротга 
ёзилган шарҳлар тўплами. 
Танжур (тибетча – “шарҳлар таржимаси”) – буддавийликнинг 
асосий ақидавий масалалари баён қилинган “Канжур” 
китобининг шарҳи. 254 жилд ва 3 мингга яқин матнлардан 
иборат. 
Тантризм (санскритча – “тантра”-мато) – буддавийлик ва 
ҳиндуийлик динларида мавжуд бўлган диний-фалсафий 
таълимот. Эрамизнинг биринчи асрида пайдо бўлган. Инсондаги 
жинсий ва шаҳвоний хислатлар муҳимлиги асосига қурилган. 
Таълимот асослари “тантралар” деб номланадиган ёзувларда баён 
қилинган.
Тафсир – (араб. «баён қилиш») Қуръон оятларига ўзига хос 
равишда маъно бериш. 
Терроризм - (фр. «қўрқитиш») ўз фикрини зўравонлик йўли 
билан бошқаларга ўтказиш. Бу йўлда суиқасд, қўпорувчилик каби 
усуллардан фойдаланилади. 
Тобиун – (араб. «эргашувчилар») Пайғамбар саҳобаларини 
кўрган ва уларга эргашган кишилар. 
Тотем – (Шимолий Америкадаги Ожибва қабиласининг тилида - 
«унинг уруғи») тотемизмда муқаддас саналадиган ўсимлик ва 
ҳайвон. 
Традиционализм – анъаначилик. Диндаги рационализмга қарши 
ўлароқ, нақл (тақлид) тамойилига асосланувчи оқим. 


247
Трипитака – (санскр. «уч сават») буддавийликнинг муқаддас 
китоби. 
Тўлиқ инжил христианлари - протестантликдаги энг йирик 
йўналишлардан бири бўлган пятидестяникликнинг иккинчи 
номи. “Инжил”га ҳақиқатан амал қилувчи соф эътиқод вакиллари 
деб билганлари учун ҳам ўзларига нисабатан шундай номни 
ишлатадилар.
Улум ал-ҳадис – ҳадисларни ривоят қилиш, ишончли ва 
ишончсизини ўрганадиган илм.
Фақиҳ – фиқҳ илмининг билимдони. 
Фанатизм – мутаассиблик. 
Фарз – ислом дини таълимотига кўра, инкор қилиб бўлмайдиган 
даражада қатъий далил билан бажарилиши талаб қилинган амалга 
айтилади. 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling