Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/128
Sana17.09.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1680023
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   128
Bog'liq
01.Дунё динлари тарихи

Саҳиҳ ҳадис – (араб. «соғлом; тўғри») олимлар тарафидан 
ишончли, тўғри деб топилган ҳадис. 
Саҳобий – Расулуллоҳ алайҳис-саломни имон келтирган ҳолда 
кўрган ва шу мусулмонлик ҳолида вафот этган киши. 
Сиддхартха Гаутама – Будданинг шахсий исми. 
Синагога – яҳудийлар ибодатхонаси. 
Синион – Қуддус яқинидаги тепалик. 
Сунан – Ҳадислар “таҳорат” бобидан “васиятлар” бобигача фиқҳ 
тартиби бўйича жамланган тўпламлар. 
Сунна – исломда «Пайғамбар йўли». 
Сура - (араб. «девор, тўсиқ») Қуръонни ташкил этувчи қисмлар. 
Қуръон жамланиш даврида уларнинг умумий сони 114 та деб 
белгиланган. 
Сутра – (санскр. «ип») Қадимги Ҳиндистон диний-фалсафий 
таълимотларининг лўнда иборалар шаклидаги қисқа баёни. 
Диний-фалсафий адабиёт тури. 
Сутра-Питака – Трипитаканинг дин мазмунига бағишланган 
қисми. 
Суфий – исломдаги мистик-аскетик оқим вакили. 
Табу – тотемистик тасаввурлар мавжуд бўлган жамиятдаги 
диний тақиқ. Бу тасаввурларга кўра, табуни бузган одам руҳлар 
ва худолар томонидан унга оғир касаллик ёки ўлим юбориш 
билан жазоланади. Табу маълум бир буюмга тегмаслик, маълум 


246
сўзни айтмаслик, маълум ҳайвонларнинг гўштини емаслик 
кабилардан иборат бўлиши мумкин. 
Таваккул – тасаввуф таълимотига кўра, ўз иродасини Аллоҳга 
ишониб топшириш. 
Тавоф – Каъбанинг атрофини айланиш. 
Таврот, Тора (ивритча — “таълимот, қонун”) – яҳудийлик ва 
христианлик динларида тан олинадиган ва Библия таркибига 
кирувчи муқаддас манба. Тавротнинг муаллифи сифатида Мусо 
пайғамбар кўрсатилади. Таврот беш китоб: “Ибтидо”, “Чиқиш”, 
“Левит”, “Сонлар” ва “Иккинчи қонун”дан иборат. 
Тақририй суннат – саҳобийлар томонидан қилинган бирор 
хатти-ҳаракат ёки гап-сўзга Пайғамбарнинг индамасликлари ёки 
маъқуллашлари. 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling