Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Фарзийлар – қадимий яҳудийликдаги оқим.  Фаришта


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/128
Sana17.09.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1680023
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   128
Bog'liq
01.Дунё динлари тарихи

Фарзийлар – қадимий яҳудийликдаги оқим. 
Фаришта нурдан яратилган, нафс ва хоҳишга эга бўлмаган, 
фақатгина унга худо томонидан буюрилган муайян вазифаларни 
оғишмай бажарадиган, инсонлар кўзига кўринмайдиган махлуқ. 
Фатво – фақиҳнинг динда пайдо бўлган янги муаммоларни 
Қуръонга зид келмайдиган равишда ҳал қилиб чиқарган ҳукми. 
Фатҳ – (араб. «очиш») бирор шаҳар ёки мамлакатга ҳарбий йўл 
билан динни олиб кириш. 
Фетиш – (фр. «бут, санам, тумор») табиатдаги жонсиз 
предметларга сиғиниш. 
Фиқҳ – (араб. «тушуниш») шариат қонун-қоидаларини ўрганувчи 
фан. 
Фиръавн – илоҳиёт даражасига кўтарилган Қадимги Миср 
подшоҳлари титули. 
Фундаментализм – маълум дин вужудга келган илк даврига 
қайтиш ва бу йўл билан замонанинг барча муаммоларини ҳал 
қилиш мумкин деган фикрни илгари суриш таълимоти. 
Хабар – Муҳаммад алайҳис-саломнинг сўзлари ва ҳатти-
ҳаракатлари ҳақида ривоят (синоними ҳадис, осор). 
Халоскор – яҳудий ва христиан атамасида Мессия (ивритча - 
Машиах; қадимги юнонча - Христос). Яҳудийлар ақидасига кўра 
Халоскор қиёматга яқин келиб яҳудийларни нажот сари 


248
етаклайди. Яҳудий “мессияси” Довуд авлодидан бўлиши шарт. 
Христиан ақидасига кўра эса халоскор бу Исо Масиҳдир.
Хинаяна – (санскр. «кичик арава») буддавийликдаги оқим. 
Хонақоҳ – 1) суфийлар жамланиб зикру само билан машғул 
бўладиган махсус бино; 2) масжиднинг меҳроб ва минбар 
ўрнатилган қисми. 
Хоч – крест, чормих. 
Шаман – руҳлар олами билан мулоқот қилувчи руҳоний. 
Шойихет 
– 
яҳудийликдаги руҳонийликнинг бошланғич 
даражаларидан бири бўлиб, уни эгаллаган киши қурбонлик ёки 
кундалик истеъмол учун аталган ҳайвонни сўйиш ҳуқуқига эга 
бўлади. 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling