Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Шом – Суриянинг қадимий номи.  Шопур


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/128
Sana17.09.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1680023
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   128
Bog'liq
01.Дунё динлари тарихи

Шом – Суриянинг қадимий номи. 
Шопур – 243-273 йилларда ҳукмронлик қилган Сосонийлар 
сулоласи ҳукмдори, Авестонинг бизгача етиб келган нусхасини 
тартибга солдирган. 
Эволюционизм 
– 
диншуносликда 
дин 
ҳам 
дунёнинг 
шаклланиши каби босқичма-босқич соддадан мураккабга қараб 
ривожланган деган ғояни илгари сурувчи таълимот. 
Экстремизм – ўз мақсади йўлида турли ҳаддан ортиқ кескин 
тадбир-чоралар кўришга тарафдорлик. 
Эранвеж – Авестода зикр қилинган Зардуштнинг ватани. 
Эсхатология – дунёнинг охири, нариги дунё, жаннат, дўзах 
ҳақидаги тасаввурлар мажмуи. 
Эътиқод – дунёқараш. Бирор динга эътиқод қилиш - уни ҳақ деб 
билиб, унинг таълимотини тан олиш. 
Юҳанно (Иоан) – Исонинг 12 ҳаворийларидан ва “Инжил”нинг 
муаллифларидан бири. Христианликка кўра, Юҳанно “Янги Аҳд” 
таркибига кирувчи “Ваҳийнома” китобининг муаллифи ҳамдир. 
Янги Аҳд – Библия қисмларидан бири. Тўрт Инжил, Ҳаворийлар 
фаолияти китоби, 21 та ҳаворийнинг номалари ва Юҳаннонинг 
“Ваҳийномаси” ни ўз ичига олган, 27 китобдан иборат. 
Ясна – Авестодан бизгача етиб келган тўрт китобнинг 
иккинчиси. 
Ясриб – Мадина шаҳрининг ҳижратдан аввалги номи. 
Яҳве – яҳудийлик таълимотига кўра, дунёларни яратувчи ягона 
қудратли Худо. 


249
Яҳудо – Яъқуб пайғамбарнинг фарзандларидан бири. Унинг 
авлодлари «яҳудийлар» деб аталади. 
Яшт – Авестонинг 1-қисми. 
Қадимги Аҳд – Библиянинг қисмларидан бири. Таврот 
(Мусонинг 5 китоби), Забур ва бошқа китоблардан иборат, жами 
39 китобни ўз ичига олади.
Қудсий ҳадис – Маъноси Аллоҳ таолодан бўлиб, айтилиши, яъни 
лафзи Расулуллоҳдан бўлган ҳадислар. 
Қуръони карим – Ислом динининг бирламчи муқаддас манбаси, 
23 йил мобайнида Муҳаммад пайғамбарга Жаброил фаришта 
орқали баъзан оят-оят, баъзан эса тўлиқ сура тарзида нозил 
қилинган илоҳий китоб ҳисобланади. 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling