Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Митра – зардуштийликдаги қуёш худоси.  Митрополит


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/128
Sana17.09.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1680023
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   128
Bog'liq
01.Дунё динлари тарихи

Митра – зардуштийликдаги қуёш худоси. 
Митрополит – (қад. юнон. «бош шаҳар, пойтахт, митрополия 
одами») православ черковининг пойтахт шаҳарлардаги олий 
руҳонийлик унвони. 
Миф – (қад. юнон. «ҳикоят, ривоят») бирор халқ орасида машҳур 
бўлган ҳикоят, ривоят, асотир. 
Модернизм – динни ҳозирги замон воқелигига мослаштиришни 
ёқлаб чиқувчи оқим. 
Монастирь – христианликда руҳонийлар жамиятдан ажралиб
фақат ибодат билан шуғулланадиган жой, муассаса. Аёллар ва 
эркаклар учун мўлжалланган монастирлар мавжуд. 
Монотеизм – (қад. юнон. «моно» – «ягона», «тео» – «илоҳиёт») 
яккахудолик. 
Мубоҳ – ислом шариати қилиш ёки қилмасликни кишилар 
ихтиёрига қўйган амаллар. 
Мужтаҳид – ижтиҳод қилиш даражасига етган фақиҳ олим. 
Муқаддас ёзув, Хушхабар – христианликнинг муқаддас китоби 
“Инжил”га нисбатан ишлатиладиган номлар. 
Муқаддас китоб - Библия ва унинг таркибига кирувчи китоблар 
номи.
Муқаддас ривоятларБиблия таркибига кирмаган, черков 
авлиёлари томонидан қабул қилинган ҳужжатлар ва номалар. 
Муқаддас Руҳ – христианликда Худонинг уч кўринишидан бири. 
Муқаддас Руҳ дунёнинг яралишида иштирок этган, Биби Марям 
ҳам у орқали Исога ҳомиладор бўлган ҳисобланади.
Мурид – (араб. «хоҳловчи») суфизм йўлига кириб, муршидга қўл 
берган шогирд. 
Муршид – (араб. «тўғри йўлга бошловчи») суфизм йўлига 
кирганларни ҳидоятга бошловчи устоз, шайх. 
Муснад – 1. Санади муттасил равишда ўз ниҳоясига етган ҳадис, 
яъни санади билан ривоят қилинган ҳадис. 2. Санад, санад 
сўзларининг синоними. 3. Ҳадис тўпламларининг тури. 
Мусҳаф – (араб. «саҳифаланган») Қуръони каримнинг 
номларидан бири. 
Мутаассиблик – ўз ғоясини «тўғри» деб, бошқача фикр 
эгаларини тан олмаслик ва уларни бузғунчиликда айблаш. 


243
Мутавотир – ёлғонга йўл қўйиши мумкин бўлмаган ростгўйлиги 
эътироф этилган даражадаги кўпчилик кишиларнинг бошдан 
охиригача ўзлари каби кишилардан нақл қилган ривояти. 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling