Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Лаборатория ишлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар


Download 36.46 Kb.
bet5/8
Sana21.10.2023
Hajmi36.46 Kb.
#1714454
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3.02 ИД ФВБИА 2020

2.4. Лаборатория ишлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Ўқув режаларида лаборатория ишлари киритилмаган.


2.5. Семинар машғулотлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Семинар машғулотлари учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
2.6. Курс иши (лойиҳаси) бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Ўқув режаларида курс иши (лойиҳа) киритилмаган


2.7. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар:

  1. Фавқулодда вазиятларда бошқарув жараёнини моделлаштириш.

  2. Фавқулодда вазиятларда бошқарувни моделлаштириш.

  3. Ёнғинлар ривожланиши ва уни бартараф этишни бошқариш модели.

  4. Фавқулодда вазиятлар ривожланишини башоратлаш усулларини қўллаш.

  5. Фавқулодда вазиятларда бошқарувни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда тизимли таҳлил усули.

  6. Фавқулодда вазиятлар содир бўлганида ва уни бартараф этиш жараёнида бошқарувнинг оптимал стратегиясини белгилаш.

  7. ФВДТ режимлари ва бошқарув талаблари.

  8. ФВДТ ахборот-бошқарув қуйи тизимининг тузилмаси.

  9. Потенциал хавфли объектнинг хавф паспортини яратиш.

  10. Шаҳарнинг хавф паспортини яратиш.

Мустақил ўзлаштириладиган мавзулар бўйича талабалар томонидан рефератлар тайёрлаш ва уни тақдимот қилиш тавсия этилади.

3.

Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенциялар)
Фанни ўзлаштириш натижасида талаба:

  • республикамизда фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида аҳоли муҳофазасини ташкил этиш, республикада мавжуд бошқарув органлари, уларнинг вазифалари, бошқарув турлари, кундалик фаолият, юқори тайёргарлик ва фавқулодда вазият режимида бошқарувни амалга ошириш усуллари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;

  • фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида маълумотлар тўплаш, маълумотларни таҳлил қилиш, юзага келган вазиятга баҳо бера олиш, хулоса чиқариш ва оқилона қарор қабул қила олиш кўникмаларига эга бўлиши керак;

  • бошқарув пунктлари, уларнинг турлари, фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида бошқарув пунктларини жойлаштириш, бошқарувни моделлаштириш, оптимал бошқарув йўллари малакаларига эга бўлиши керак.



Download 36.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling