Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Download 0.94 Mb.
bet10/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

3-маъруза. Қурилиш ғишти.
Ваъз режаси:
Кириш сўзи.

  1. Ғишт таърифи.

  2. Ғишт турлари.

  3. Ғишт қандай тайёрланади ва пиширилади.

  4. Ғиштнинг ишлатилиши.

Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар.
Назорат саволлари.

***
Кириш сўзи.


Юқорида қурилиш керамикаси ҳақида қисқача маълумот берилди. Келтирилган маълумотлардан улар орасида қурилиш ғиштининг роли нақадар катталиги кўриниб турипти. Қуйида кўп тоннажли махсулот - қурилиш ғишти таърифи, турлари, олиниши ва ишлатилиши хақидаги маълумотлар келтирилади.


1. Ғишт таърифи.
Энциклопедияларда ғиштга тўғри бурчакли паралеллепипед формасига эга бўлган стандарт размерли, минерал материаллардан қуйилган, куйдириш ёки пар билан ишлов бериш орқали олинадиган сунъий тошга айтилади деб таъриф берилган. Хақиқатдан ҳам, қурилиш материали сифатида ишлатиладиган ғишт (маҳаллий аҳоли уни хом ғиштдан ажратиш мақсадида пишиқ ғишт деб ҳам айтади) сунъий кимевий материал бўлиб, бўйи 250, эни 120 ва қалинлиги 65 мм, оғирлиги 4 килограммгача қилиб тайёрланади. Бир ярим ёки модуль ғишт деб аталувчи ғиштнинг турида эса параллелепипед қалинлиги 88 ммни ташкил этади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот ўзининг сиқилишига чидамлилиги билан 75, 100, 125, 150, 200, 250 ва 300 номли маркаларга бўлинади. Бу рақамлар ғиштнинг 1 квадрат сантиметр юзасига тўғри келадиган ва килограммда берилган юкнинг миқдорини белгилайди. Қурилиш ғишти 6-14 процент сув ютиш, ўн беш марта кетма-кет минус 15 ва плюс 20 даража оралиғида ўзгарган муҳитга чидамли бўлиши керак. Унинг 1 куб метр ҳажм оғирлиги 1450 килограммдан кам эмас.
2. Ғишт турлари.
Қурилиш ғишти физик-кимевий жихатдан кальций, магний, алюмосиликат, темир силикати сингари тузлар ва кремний (IV) оксиди асосида қотирилган суюқликнинг эвтектик қотишмасидан иборат. Харорат 1200-1300 бўлганда у бутунлай эриб кетади ва шишасимон моддага айланиб қолади.
Юзали ғиштлар ҳам худди оддий ғишт ўлчамларида ишлаб чиқарилади, лекин уларнинг юзаси кейинчалик эритма билан сувалмагани учун яхши куйган, ташқи кўриниши текис ва зич бўлиши керак. Бу ғиштлар архитектура аҳамиятига эга бўлган иморатларнинг пештоқини безашда қўлланилгани учун унинг юзаси юпқа.

1- расм. Қурилиш ғишти турлари: а- оддий пишиқ ғишт; б- ичи ковак ғишт; в- деворбоп ғишт.


2-расм. Пластик шакллаш усули бўйича қурилиш ғишти ишлаб чиқаришнинг технологик тизими: 1-қўпковшли экскаватор; 2-тўнтарилувчи вагонетка; 3-электровоз; 4-майдалагич; 5-элак; 6-таъминлагич; 7- тупроққоргич; 8- унлаш вальци; 9-лентали пресс; 10- кесувчи станок; 11-қурилиш вагонеткаси; 12,17-электр узатувчи аравачалар; 13,18-итариб берувчилар; 19-куйдириш печи; 20-бегун; 21-тош ажратиб берувчи вальцилар; 22-яшикли узатгич.


қават яхши пишадиган оқ тупроқ ёки сир, ангобалар билан қопланган. Бундай ғиштлар билан Бухородаги Сомонийлар мақбараси, Андижондаги Жомий масжиди, Алишер Навоий номли Академик опера ва балет театрининг ташқи девори безалган. Уларнинг нақадар кўркамлигига бир боқиб кўринг-чи. Кўпинча бундай ғиштларни қолипларда қуйиш вақтида унга механик усул билан жўяк босилиб, шакл ҳосил қилинади, рангли тўкма қуйилади.


Юзали ғишт сифатли лёсс каолин тупроғига турли аралашмалар, жумладан шишасимон модда қўшиш орқали олинади. Юқори ҳарорат-1100 даража атрофида ўзаро бирикиш ва кристалланиш жараёнлари зудлик билан рўй берганлиги сабабли тиниқ, силлиқ юза ҳосил бўлади.
Ғишт деганда яна унинг изоляция мақсадларида ишлатиладиган енгил вазнли, серковак ва серковак-ичи ковакли турлари ҳам тушунилади. Бу ғиштлар ҳажм оғирлигини камайтириш ва иссиқликни изоляция қилиш хоссаларини кучайтириш мақсадида олиб борилган изланишлар натижасида бунёдга келди. Ниҳоятда енгил (хатто улар сувда ҳам чўкмайди) бўлган бу хилдаги енгил вазнли ғиштларнинг 1 тоннаси пар қозонлари турбина, печь ва иссиқлик узатиш трубаларини қуришда ишлатиш натижасида халқ хўжалигида бир йилда 200 тонна атрофида иссиқликни тежаш имкониятига эга бўлинади. Техника воситалари орасида қовакли ғиштга тенг келадиган, ёнмайдиган, иссиқликни тежаш коэффиценти 95-97 процентга етадиган бошқа қурилиш материалини топиш амри маҳол. Яна унинг акустик хусусиятларини айтмайсиз-ми? Ковакли қиштда товуш ютиш ва товушни изоляция қилиш нихоятда аъло даражададир.
Серковак ғиштларнинг минералогик таркиби худди оддий қурилиш ғиштининг таркибига айнан ўхшаш, аммо танада сферик шаклдаги жуда майда микроскопик бўшлиқчаларнинг бўлганлиги уларнинг 1 куб метр ҳажми оғирликларини 600 дан 1450 килограммгача тушиб қолишига сабабчидир. Албатта, ҳар бир ғиштнинг оғирлиги 4 килограммдан анча кам бўлади.
Ичи ковак ғиштлар 12, 16, 19, 24, 31, 65, 105 тешикли қилиб чиқарилади. Тешикларнинг кўплигига қараб ғиштларнинг оғирлиги 2,5 килограммгача камаяди, иссиқликни сақлаш хусусияти эса ортади, аммо сиқилишга чидамлилиги камаяди. Шунинг учун ҳам ичи ковак ғиштларни ишлаб чиқариш процессида унинг маркасини кескин камайишига йўл қўймаслик даркор.
Кейинги йилларда ғиштнинг серковак ва ичи ковак турлари ўрнига серковак-ичи ковакли ғишт тури кўплаб ишлаб чиқарилмоқда. Бу эффектив ғишт тури массага куювчи қўшимчалар (майда кўмир, қипиқ) ва ғишт ғолипларга махсус кернлар қўйиш орқали амалга оширилмоқда.
Ғиштнинг турлари кўп. Шундан бири кислотага чидамли ғишт. Фазали таркиби асосан муллит ва кварц минералларидан ташкил топган бундай ғиштларнинг маркаси 200 дан, кислоталарга чидамлилиги 94 процентдан кам бўлмаслиги унинг асосий хоссаларидандир.
Мамлакатимизда яратилган ва қурилишда кенг фойдаланиладиган яна бир ғишт бор. У ҳам бўлса кварц ва оҳак асосида олинган ва формуласи кальцийли гидросиликатдан ташкил топган силикат ғиштдир. Оқ рангли силикат ғиштти мамлакатимизда 75, 100, 125 ва 150 маркаларида чиқарилади. Уларга 0,1-3 процент атрофида бўёқ қўшиб, ҳоҳлаган рангдаги ғиштни олиш мумкин.
Қурилиш ғишти тушунчаси кўпинча уй-жой қурилиши материали сифатида талқин этилади. Аммо бу тушунчани техникада ишлатилувчи қурилиш материалига ҳам таалуқли деб ҳисобланса катта хатога йўл қўйилмайди. Состави асосан муллит, циркономуллит, кварц, шпинел, хромомагнезит, корунд каби минераллардан ташкил топган ва ўтга чидамли материал номи билан аталган ғишт тури жуда юқори ҳароратда ҳам ўз хоссаларини йўқотмайди. Бунда ғиштнинг эриш нуқтаси албатта 1580 даражадан юқори, оғирлик таъсиридаги деформация нуқтаси эса 1500 даража атрофида. Ўтга чидамли ғиштлар ўлчами қурилиш ғишти қолипига ўхшаш бўлсада, аммо мустахкамликда танходир. Уларнинг 1 квадрат сантиметрига тенг юзаси 1 тонна ва ундан оғирроқ юк билан сиқилганида ҳам ўзининг формасини йўқотмайди.
Умуман олганда, ғишт деганда қурилиш, ўтга чидамли ва техника ғиштини тушунамиз. У аввалдан архитектура ва қурилиш билан боғлиқ бўлиб, унда фан ва технология, санъат ва эстетика ўз ифодасини топган.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling