Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Download 0.94 Mb.
bet6/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

2-маъруза. Қурилиш керамикаси.

Ваъз режаси:


Кириш сўзи:

  1. Қурилиш керамикаси махсалотлари.

  2. Деворбоп, томбоп, дренаж ва бошқа мақсадлар учун ишлатиладиган керамика буюмлари.

  3. Қурилишнинг қадимий ва оддий материали.

  4. Сунъий қурилиш керамикасини ўзлаштирилиши.

Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар.


Назороат саволлари.
***
Кириш сўзи
Қурилиш керамикаси махсулотлдари ва буюмлари қаторига йирик – ва майда доналик керамика массалари асосида олинган ва иморатлар, турли мухандислик иншооатлари, йўллар, сув ва канализация тармоқлари қурилишида ишлатиладиган моддалар киради. Улар Яна Фан техника, боғ ва парклар, турли – туман соҳалар учун хизмат килувчи иншоатлар қурилишида ҳам кенг қўлланилади.



  1. Қурилиш керамика маҳсулотлари.

Қурилиш керамикаси буюмлари технологик хусусиятларига кўра икки ката гурухга ибўлинади. Биринчи «А» гурухига керамика сополагининг сув ютувчанлиги 7 % дан кам бўлган буюмлар, иккинчи «Б» гурухига эса сув ютувчанлиги 7% дан кўп бўлган буюмлар киради.
Қурилиш керамикаси анъанавий керамика буюмлари гурухига мос бўлиб, унинг қаторига саноат ва граждан қурилишида кенг қўлланиладиган куйидаги буюмлар киради:
- деворбоп керамика материаллари – оддий қурилиш ғишти ва бошқалар;
- томбоп керамика материаллари – черипица;
- ташқи юза керамикаси материаллари юзали тош ва ғиштлар облицовка учун ишлатувчи плиткалар, архитектура санъати обидалари, печ учун ишлатилувчи изразцилар;
- ички пардозлаш материаллари-фаянсли плиткалар, изразци ва бошқалар;
- санитария – техника буюмлари – ванналар, раковиналар умивальниклар унитазлар ва бошқалар;
- керамикадан ясалган қувурлар – канализация ва дренаж мақсадларида ишлатилувчи буюмлар;
-қурилиш керамикаси буюмлар асосан куйдириб олинадиган бумлар бўлиб, ғовакли (деворбоп материаллар, архитектура пардозлаш керамикаси, декоратив керамика, черепица, иссиқлик изоляцияси ва бошқалар) ва тош - керамика буюмлари (клинкерли ғишт, канализация қувири, кислотага чидамли қувур ва буюмлар, пол учун ишлатиладиган плитка ва бошқалари) га ажралади.
Қурилиш керамикаси буюмлари орасида деворбоп керамика, дренаж қувурлари ва черепица алохида ўринни эгаллайди. Улар кўп тоннажли буюмлар классига мансуб бўлиб, хар бир шаҳар ва ҳар бир қишлоқда кўп миқдорда ишлаб чиқарилади ва қурувчиларга узатилади.


  1. Download 0.94 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling