Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Керамика ва оловбардош материаллар ишлаб чиқаришнинг умумий технологик тизими


Download 0.94 Mb.
bet4/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

Керамика ва оловбардош материаллар ишлаб чиқаришнинг умумий технологик тизими.

Керамика материаллари ишлаб чиқаришнинг умумий технологик тизими қуйидаги асосий жараёнларни ўз ичига олади:
1. Хом ашё (шамот, каолин, кварц, кварц қуми, магнезит, доломит ва бошқалар) ни майдалаш;
2. Хом ашъёни фракцияларга ажратиш;
3. Хом ашъёни тортиш;
4. Хом ашъёни аралаштириш;
5. Аралашмага шакл бериш;
6. Қолипланган буюмни қуритиш;
7. Қуритилган буюмни куйдириш;
8. Куйдирилган буюмни сортлаш;
9. Куйдирилган буюмни упаковкалаш;
10. Махсулотни тайёр буюмлар омборига жойлаш.
Оловбардош буюмлар ишлаб чиқаришнинг типик схемаси хом ашъё (ўтга чидамли тупроқ, каолин, магнезит, кварцит ва бошқа) ларга олдиндан ишлов бериш, пишган ярим фабрикат олиш учун уларни (кварцитлардан ташқари) куйдириш, майдалаш, боғловчи компонент (шамотли оловбардош буюмда тупроқ, динасли оловбардош буюмда оҳакли сут ва бошқа) ларни қўшиш, уларни аралаштириш, оғирлиги 3-25 кг ли буюмлар олиш учун шакллаш (пресслар ёрдамида ёки бошқа усулларда) ва қуритиш, қолиплардан чиқарилган буюмларни туннел ёки бошқа печлар ёрдамида 1300-1750оС ли хароратда куйдириш.
Куйдирилмасдан ишлаб чиқариладиган оловбардош буюмлар ҳам мавжуд. Улар кўпинча йирик блокли кўринишда бўлади. Яна эритиб олинадиган оловбардош буюмлар ҳам бор. Шакллантирилмайдиган оловбардош материаллар ишлаб чиқарилишида жараён уларни майдалаш ва компонентларни аралаштириш билан тугайди.


Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар.
Бино- кишиларнинг яшаш, ишлаш ва бошқа фаолияти учун мўлжалйланган хонадонлардан иборат иморат.
Иншоот- махсус иморат бўлиб, улар қаторига кўприк, мачта, тўғон, туннел, газ-нефт қувурлари, сув олиш иншоотлари, шлюз ва бошқалар киради.
Ўзбекистоннинг йирик керамика корхоналари- Тошкент, Самарқанд, Қувасой ва Ҳива чини ишлаб чиқариш; Риштон, Тошкент, Самарқанд, Ангрен, Андижон, Чимбой, Ғиждувон, Ҳива ва Термиз кулолчилик буюмлари заводлари.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling