Деворбоп, томпбоп, дренаж ва бошқа мақсадлар учун ишлатилидиган керамика буюмлари.
Деворбоп керамика буюми қаторига оддий тупроқдан ясалган ғишт, тупроқдан ясалган ковакли ғишт, ярим қуруқ усули бўйича прессланган ковакли ғишт, юзали керамика ғишти ва тошлари, блоклар, юзали блоклар, сирланган деворбоп керамика, ангоб юритилган деворбоп керамика, керамзит асосида олинган керамика блоклари ва бошқалар киради.
Томбоп материаллар (шифер, темир тунка ва бошқалар) орасида керамикадан ясалган черепица муҳим материал ҳисобланади. Шифер вақт ўтиши билан дарз кетади ва синади, темир тунка ҳар суриш учун бўёқ талаб этади. аммо тупроқ асосида ясалган черепица 100 йил ва ундан кўп ҳизмат қилади.
Дренаж учун ишлатилувчи керамика қувурларининг ҳам аҳамияти ката. Улар ботқоқли ерларни қуритишда муҳим роль ўйнайди. Ишлаб чиқаришда узунлиги 333 ва 5000 мм, диаметри эса 125 мм, сув ютувчанлиги 18% - дан ошиқ бўлмаган турлари кўплаб ишлаб чиқарилади.
Қурилишнинг қадимий ва оддий материали.
Табиатда ниҳоятда кўп кимёвий бирикмалар, махсулотлар борки, уларга шунчаки кўникиб қолганимиздан хатто ҳаётимизда тутган ролини кўпинча ўйлаб хам кўрмаймиз. Анна шундай оддий, лекин жамиятимиз тараққиётидаги ўрнини тасаввур этиб бўлмайдиган ёғоч, кўмир, цемент, шиша ва чини каби кимёвий маҳсулотлар қаторига ғишт хам киради. Қурувчилар ғишт билан цемент эритмасини «қурилиш нони» деб аташларининг боиси ҳам анна шунда. Қурилиш керамикаси маҳсулотлари ичида тупроқ асосида ясалган қурилиш ғишти муҳим ўринни эгаллайди.
Оддий маҳсулот ҳисобланмиш ғиштнинг қиммати нимада? Бу саволга жавоб бермоқ учун мамлакатимизнинг ташқи қиёфасини Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива каби гўзал ва дилрабо шаҳарлар. Хаётимизни эса қулай, шинам ва кўркам турар-жой биноларсиз тассавур қила олмаслигимизни эсга олиш кифоя.
Хўш, ғишт ҳақида нималарни биласиз? Ғиштнинг қаттиқ анорганик модда эканлиги, пишиқлиги, совуқ ва иссиқлини кам ўтказиш, товуш ютувчанлик сингари хусусиятлари аниқланиб, техника мақсадларида фойданилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |