Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар.
Қурилиш керамикаси махсулотлари- майда ва йирик доналик керамика массалари асосида олинган ва қурилишда ишлатишга мўлжалланган ғишт ва черепица каби материаллар.
Деворбоп керамика буюми- оддий тупроқдан ясалган, юқори хароратда ишлов бериш йўли билан олинган ва девор ясаш учун хизмат қиладиган маҳсулот.
Томбоп керамика буюми- тупроқ асосида ясалган ва темир тунка ўрнини босувчи қурилиш керамикаси маҳсулоти.
Дренаж учун ишлатиладиган керамика буюми- керамика массалари асосида юқори харорат бериш йўли билан олинган ва металл қувирларнинг ўрнини босувчи махсулот.
Ташқи юза керамикаси- ташқи пардозлаш учун ишлатиладиган юзали тош, ғишт ва кошинлар.
Ички пардозлаш керамикаси- ички пардозлаш учун ишлатиладиган кошинлар, изразци ва бошқа буюмлар.
Эффектив ғовак керамика- керамзит, аглопорит, гравий каби ғовак керамика материаллари
Санитария-техника буюмлари- керамика технологияси асосида ясалган ванна, раковина, унитаз ва бошқалар.
Қурилишнинг қадимий ва оддий материали – тупроқ асосида ясалган ва 950-1000 0С ли хароратда куйдириб олинган ғишт.
Сунъий қурилиш керамикаси- Марказий Осиё ва бошқа иссиқ иқлимли ерлида тупроқ асосида ясалган ва куйдириш йўли билан олинган қурилиш ғиштсимон махсулотлари.
Назорат саволлари.
Қурилиш керамикаси махсулотлари технологик хусусиятларига кўра қандай бўлинади?
Қурилиш керамикаси буюмлари буюмлари қаторига қандай саноат ва граждан қурилишида ишлатиладиган буюмлар киради?
Ғовакли ва тошкермика буюмлари қандай хоссалари билан бар барларидан фарқланади?
Деворбоп, томбоп, дренаж ва бошқа мақсадлар учун ишлатиладиган керамика буюмларига таъриф беринг.
Қурилишнинг қадимий ва оддий материали деб қандай махсулот аталган?
Сунъий қурилиш керамикаси қайси мамлакат ва ўлкаларда пайдо бўлган?
Do'stlaringiz bilan baham: |