Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Download 0.94 Mb.
bet5/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

Керамика сўзи - грекча keramike ва юнонча keramos сўзларидан келиб чиққан бўлиб, кулол санъти, тупроқ, сопол, куйдирилган гил маъноларини англатади.
Керамика - махсус тупроқ ёки тупроқ билан турли минераллар аралашмасидан ҳосил қилинган аралашмани пишитиб, ундан тайерланган ва кейин қаттиқ қиздириб ҳосил қилинган махсулот.
Керамика саноати - гилтупроқ буюмлар, шунингдек бино ва иншоотлар қуриш ва пардозлаш учун материаллар тайёрловчи саноат.
Оловбардош буюм - керамика технологияси бўйича ишлаб чиқарилган ва оловбардошлиги 1580 0С дан кам бўлмаган керамикабуюми.
Керамика ва оловбардош материаллар классификацияси - керамика буюмлари ва материалларнинг тадбиқ этилиша, хоссалари, ишлатилаётган хом ащъё тури ёки пишган махсулотнинг фазавий таркибига кўра турланиши.
Керамика ва оловбардош материаллар ишлаб чиқаришнинг умумий технологик тизими - хом ашъё (шамот, каолин, кварц, кварц қуми, магнезит, доломит ва бошқалар) ни майдалаш, хом ашъёни фракцияларга ажратиш, хом ашъёни аралаштириш, аоалашмага шакл бериш, қолипланган буюмни қуритиш қуритилган буюмни куйдириш, куйдирилган буюмни сортлаш, куйдирилган буюмни упаковкалаш, махсулотни тайёр буюмлар омборига жойлаш.


Назорат саволлари.

  1. Қурилиш, маиший-хўжалик ва техника буюмига тушунча беринг.

  2. Бино ва иншоотлар деб қандай иморатлар аталади?

  3. Керамика махсулотларнинг дастлабки тури қачон ва қаерда пайдо бўлган?

  4. Ўзбекстонда жойлаштирилган қандай сопол ва чини корхоналарини биласиз?

  5. Керамика сўзи нимани англатади?

  6. Керамикага таъриф беринг.

  7. Керамика саноатида қандай маҳсулотлар чиқарилади?

  8. Оловбардош буюмлар деб қандай махсулотларга айтилади?

  9. Керамика махсулотлари қандай классификацияланади?

  10. Оловбардош буюмлар классификациясини келтиринг.

  11. Керамика буюмлари ишлаб чиқаришнинг энг сода ва шартли технологик тизимини чизиб беринг.

12. Оловбардош буюмлар қандай технологик тизимида ишлаб чиқарилади?


Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling