Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Download 0.94 Mb.
bet14/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

4- маъруза. Нафис керамика.
Ваъз режаси:
Кириш сўзи.

  1. Нафис керамика тушунчаси.

  2. Нафис керамика классификацияси.

  3. Сунъий сопол буюмлар ишлаб чиқаришнинг қисқача тарихи.

  4. Чиннининг қисқача яратилиш тарихи.

Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар.
Назорат саволлари.
***
Кириш сўзи.
Нафис керамика буюмлари қаторига биринчи навбатда сопол ва чинни буюмлари кириши кўпчиликка маълум.
Сопол буюмлари жуда қадим замонларда ҳам ишлатилган. Бу фикрни археологик ва геология-қидирув ишлари натижасида топилган пишиқ, турли ранг берилган, усти сирланган ёки сирланмаган, уй рўзғорда ишлатиладиган буюмларнинг қолдиқлари тасдиқлайди. Бу топилмаларни чуқур тахлил қилинганда уларнинг таркиби тупроқ, қум ва бошқа бирикмалардан ташкил топганлиги маълум бўлган. Кўп маблағ ва ишлов талаб этмайдиган, баъдиий безакли, сопол буюмларига бўлган эхтиёж жуда катта. Шунинг учун бу сохани янада ривожлантириш, янада кўркам маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқдир.


1. Нафис керамика тушунчаси.
Нафис керамика буюмлари қаторига бир таркибли ва зич структурали пишган ёки майда заррачали (майда ғовакли) сополлакка эга бўлган ва керамика технологияси асосида олинган буюмлар киради. Бундай буюмлар “қўпол” керамика буюмларидан сопалагининг кесимида кўз илғаб оладиган кўп таркибли структуранинг йўқлиги билан фарқланади.
Буюмларнинг ранги ёки сопалакнинг массивлиги нафис керамика билан “қўпол” керамикани ажратувчи фактор бўлаолмайди. Масалан, рангли чинни ва черепица, стеатитли буюм ва шамот ғишти керамика соҳаси турли гурухларининг вакиллари бўлишига қарамасдан бир ҳил рангга эга бўлиши мумкин. Шу билан бирга бир гуруҳга кирувчи буюмлар ишлатилаётган хом-ашъё ва мақсадга кўра оқ ранг ёки турли рангларга бўялган бўлиши мумкин.
Нафис керамика буюми ишлаб чиқиришда хом ашъё тозалигига қўйилган талаблар кучли бўлади. Хом ашъёларни қайта ишлаш жараёни ҳам мураккаб ўтади. Харидорнинг эстетик талабларидан келиб чиққан ҳолда қолипланган буюмлар юзасига ишлов бериш ҳам мураккаб кечади.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling