Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Download 0.94 Mb.
bet38/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

5. Масса (шихта) нинг таркиби.
Иссиқлик ҳимояловчи керамика ёки оловбардош материал ишлаб чиқаришда масса таркибини тўғри танлаш муҳим. Масалан, зичлиги 300-1200 кг/м3 бўлган ғовакдор структурали газбетон буюмларини олишда 1м3
аралашмага 0,35 дан 0,6 кг гача AI - пудраси қўшилади. Ҳажми 1м3 га тўғри келадиган аралашма оҳак, керамзит ва цементдан иборат. Одатда оҳак ва керамзит миқдори 90 % ва ниҳоят цемент миқдори 10 % га тўғри келади.
Иккинчи ҳолда кўпик бетон массаси цемент, оҳак, қум, пергидрол ва сув каби компонентлардан тузилади. Таркибга кирувчи цемент ва оҳактош миқдорларини 1 қисмдан деб олсак, керакли қум миқдори 6-9 қисмдан иборат бўлади. Кўпик ҳосил қилувчи Н2О миқдори 0,3-0,4 қисмга тенг бўлади. Ғовакдор бетоннинг ҳажмий массаси 300-1200 кг/м3, мустаҳ-камлиги 10-20 МПа, иссиқлик ўтказиш козффициенти 0,093-0,46 Вт/(м.К) бўлади.
Товуш ютадиган “Силакпор” плитаси, ўнг юзаси пардозланган товуш ютадиган минерал момиқли қоплама плита, товуш ютадиган перлит минерал момиқли қоплама плита, крахмал асосидаги минерал момиқли плита, битум боғловчи асосидаги иссиқликни изоляцияловчи минерал момиқли плита ва бошқа буюмлар шихтаси асосий компонент (масалан, ғовакдор бетон ёки донадор момиқ) ва қўшилма (крахмал, гидрофобловчи, антисептикловчи) лардан ташкил топган.
Минерал момиқ (минерал пахта) номли толали материал ишлаб чиқаришда мергел, сланец, оҳактошлар билан гил тупроқли ва кремнийли жинслари бўлган доломитларнинг аралашмаси ёки шлаклар (масалан, домна шлаги) иштирокидаги шихта ишлатилади.
Кўпикдиатомит ғишти шихтаси диатомит ва осон ёнувчи органик таркибли қўшилмалар асосида таркиб топган бўлади. Пишириш жараёнида қўшилмалар ёниб кетади ва ғовакдор структура пайдо бўлади.
Серкавак шиша (кўпик шиша, газ шиша ёки шиша момиқ) ишлаб чиқаришда шишанинг майда синиқлари, янчилган оҳак ва тошкўмирдан тайёрланган шихтадан фойдаланилади. Шиша синиқлари ва газ ҳосил қилгич 100:1 нисбатида олинади. Серғоваклилик 80-95 % атрофида бўлади.
Асбест қоғози, листи ёки рулони олишда шихта толали минерал- титилган асбест ва 5 % гача миқдордаги елимловчи модда - крахмалдан ташкил топган бўлади.
Асбозурит ишлаб чиқаришда масса асбест ва ғовакдор тоғ жинслари-трепел ёки диатомит (SiO2 дан иборат аморф қумтупроқ: у диатомитда 90-95 % бўлади. Трепелда эса аралашмалар нисбатан кўп) дан ташкил топади. Масса таркибига кирувчи асбест миқдори қуруқ аралашманинг 15-30 % ини ташкил этади. Одатда диатомит бўлагининг 85 % ти ғоваклардан иборат. Трепелда эса қўшилмалар кўпроқлиги туфайли ғоваклар камроқ бўлади.
Ньювел номли асбестмагнезиалли материал ҳосил қилишда шихта 15% асбест билан 85% магний ҳамда кальций тузларининг аралашмаси-дан ҳосил қилинади.
Асбестоҳакқуми иссиқлик изоляцияси материали-вулканит таркибига 20% асбест, 20% оҳак, 60% трепел ёки диатомит киради. Титилган асбест, сўндирилган оҳак ҳамда қум тупроқли тоғ жинси (трепел ёки диатомит) аралашмаси қолипланади ва автоклавда ишлов олади.
Кўпчитилган вермикулит ва асбествермикулитли иссиқлик изоляцияли буюмлар ишлаб чиқаришда шихта таркибига 100 % га қадар табиий вермикулит (слюда, кўпинча биотит асосидаги мураккаб магний алюмосиликати) ва боғловчи модда (портландцемент, крахмал қўшилган лой) киритилади. Асбествермикулитли боғловчи эса асбест ва вермикулит аралашмасидан тайёрланади.
Кўпчитилган перлит олишда шихта таркиби асосан вулкандан отилиб чиққан қумтупроқли тоғ жинсидан иборат бўлади. Перлиткерамика буюмлари олишда шихта перлитли қум ва гилдан иборат бўлади.
Керамзит номли енгил бетонлар учун ишлаб чиқариладиган сунъий иссиқлик ҳимояловчи материал (ғовакли тўлдиргич) махсус таркибли шихта - осон суюқланувчи кўпчийдиган гилтупроқни кўпиртириш йўли билан олинади. Бу мақсадларда гилли сланецлар ва бошқа моддаларни ҳам ишлатса бўлади.
Аглопорит ишлаб чиқаришда масса таркиби икки компонент - гилтупроқ ва кўмир саноати чиқиндиларидан ташкил топган бўлади.
Ўтга чидамли ва печ қопламаси сифатида ишлатиладиган енгил буюмлар қаторига кўпгина таркибли буюмлар киради. Агар печ қопламасининг температураси 750 0С дан паст бўлса диатомитли ғишт ёки майдаланган диатомит қўлланиши мумкин. Печ қопламаси ҳарорати 750 0С дан юқори бўлса ўтга чидамли енгил буюмлар ишлатилади.
Иссиқликни изоляцияловчи ўтга чидамли ва юқори даражада ўтга чидамли енгил буюмлар шихтаси химиявий - минералогик таркибига ҳамда зичлигига кўра динасли, шамотли, муллит-қумтупроқли, муллитли, корундли ва бошқа бўлиши мумкин. Бундай енгил буюмларнинг механик мустаҳкамлиги диатомитли ғиштникидан анча юқори бўлгани учун улар катта нагрузкалар таъсирида бўладиган печлар қуришда ҳам кенг ишлатилади.
Осон суюқланадиган гиллар ёки гилли сланецларни куйдириб шишириш йўли билан олинадиган керамзит ишлаб чиқаришда шихта бир компонентли ёки кўп компонентли бўлиши мумкин. Лекин иккинчи ҳолда ҳам шихтада гиллар миқдори жуда кўп бўлиши зарур. Бундай гиллар таркиби (%) ҳисобида: 50-65 SiO2, 10-25 AI2O3, 3,5-10 Fe2O3 + FeO, 7 гача СaO + MgO ва 3,5-5 R2O. Органик чиқиндилар миқдори 1 дан 2 % гача ва эркин кремнезем миқдори 25 % гача бўлади.
Керамзит олиш учун ишлатиладиган гилларда оксидлар нисбати қуйидагича бўлиши керак:
% эркин SiO2  4
%CaO+%MgO+%Fe2O3+%Na2O+%K2O
ва
%Fe2O3+%MgO+%Na2O+%K2O  4
%CaO
Керамзит гилидаги биринчи нисбат қиймати қанчалик паст бўлса, куйгандан кейин ҳосил бўладиган керамзитнинг ҳажмий оғирлиги шунчалик кичик бўлади.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling