- 110 -
9.
Бино ва иншоотларни баҳолаш
9.1. Умумий ҳолат
Ўзбекистон Республикасида ҳусусий шахсларнинг ҳуқуқий
мулки
бўлмиш бино ва иншоотларни баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 1995 йил 29 декабрида қабул қилинган 478-рақамли
Низомига асосан бажарилади.
Мазкур Низомда ҳусусий шахсларнинг ҳуқуқий мулки бўлмиш
турар
жой
бинолари,
квартиралар, дала ҳовлилар, гаражлар ва бошқа
турдаги
мулкий иморатлар ва қурилмаларни солиққа тортиш мақсадида баҳолаш
усуллари келтирилган.
Жисмоний шахсларнинг мулкларини хатлаш баҳосини аниқлаш
ишларини техник жиҳатдан хатлаш қилиш идоралари томонидан бажарилади.
Бино ва иншоотларни солиққа тортиш
ишларининг назорати Давлат
солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: