Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
davlat kadastri asoslari
3.2.
Қамровли махаллий тизим (ҚМТ) ҚМТ йигирма бир асосий ва уч ёрдамчи Ернинг сунъий Йулдошлардан иборат. Йўлдошлар Ер атрофида олтита орбита бўйича учади. Ҳар бир орбита текислигида тўрттадан Йулдош бор. Йулдошлардан тарқаладиган сигналлар ердаги тезкор қабул қурулмалари орқали қабул қилинади. Уларнинг жойланиш тартиби маҳсус ҳисобий ҳолатлардан топилади. Йўлдош орбиталарини назорат қилиб туриш мақсадида бешта Ер назорат станциялари мавжуд. Станциялар Йўлдошлардан келаётган сигналларни ўзгартариб юбориши, ёки кодларини бузиб кўрсатиши ҳам мумкин. Америка қўшма штатларида, Германияда, Швецияда сигналларни қабул қилувчи қурилмалар-приемниклар ишлаб чиқарилади Улар ҳар ҳил бўлиб, турли ишлар учун мўлжалланган. Соддалаштирилган турлари кема қатновида, аниқроқ ишлайдигани тайёраларнинг кўтарилиши, учуви ва қўнишида, ўта аниқ ишлайдигани геодезик пунктларни ўрнатишда қўлланилади. Табиий, мураккаблигига қараб баҳоси ҳам ҳар ҳил бўлади. Бир қабул қурилмаси билан ишлаганга қараганда, бир пайтда икки қурилма билан ишлаганда аниқ натижа олинади. Сабаби, ҳар бир қурилмага Йўлдошдан - 36 - тарқалган сигналларнинг маром турткиси ва атмосфера таьсир кўрсатади. Агарда, икки қурилма бир пайтда ишлаб турса, унда ўша нуқсонлар иккала қурилмада ҳам бир ҳил бўлади. Шу билан бирга иккала қурилмадан олинган нисбий кўрсатгичлар фарқининг аниқлиги ошади. Икки ёки ундан кўп қурилмалар бир пайтда ишлатилганда, бир неча дақиқада олиб борилган кузатув натижасида қурилмалар ўрнатилган геодезик белгиларнинг координаталари бир неча сантиметр аниқликда олинади. Башарти, ўлчаш аниқлигини янада ошириш керак бўлса, унда икки ёки ундан кўп кўчмас қурилмалар бир пайтда ишлатилиб, ўлчашга кетадиган вақт 30 дақиқадан-то бир неча соатгача давом этади. Ўлчов натижалари тез фурсатда қайта ишланади, сўнгра улар тартибга солиниб таҳлил қилинади. Бу усул кўп тарқалган бўлиб, қатьалараро ва маҳаллий геодезик тармоқлар, таянч нуқталарнинг пландаги ҳолати, геодинамик илмий текширув ишларида қўлланилади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling