Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти
Ўзбекистон республикаси давлат кадастрлари ягона тизимини
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
davlat kadastri asoslari
2.12.
Ўзбекистон республикаси давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби туғрисида Низом (Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 июлдаги 255-сон қарорига илова) 1) Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКß) давлат ва тармоқ кадастрларининг барча турларини бирлаштирувчи кўп мақсадли аҳборот тизимидир. Давлат кадастрлари ягона тизимида белгиланган чегаралардаги ер устининг ҳар бир ҳисобга олинган кадастр участкасига ҳужжатлаштирилган маьлумотлар ҳамда, ер, сув, ўрмон, фойдали қазилмалар, кўчмас мулк ва бошқалардан иборат табиий ва ҳўжалик ресурслари тўғрисидаги маьлумотлар, уларнинг географик ўрни, ҳуқуқий ва ҳўжалик мақоми кўрсатилган ҳолда, мавжуд бўлиши керак. 2) Давлат кадастрларининг ягона тизими Ўзбекистон Республикасининг табиий-иқтисодий потенциалини ягона умум давлат,яҳлит ва комплекс ҳисобга олишни, баҳолашни таьминлаш мақсадида ташкил этилади ва юритилади. 3) Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ муносабатлар қонунчилик ва норматив ҳужжатлар билан, шунингдек мазкур Низом билан тартибга солиб борилади. 4) Белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган обьектлар ва ер участкаларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги маьлумотлар, топография- геодезия материаллари, статистик ҳисобга олиш маьлумотлари, давлат ва тармоқ кадастрлари маьлумотлари Давлат кадастрлари ягона тизимининг - 30 - асосини ташкил этади. Давлат кадастрлари ягона тизими доирасида ҳудудларни комплекс баҳолаш учун зарур бўлган маьлумотлар ҳам жамланади. 5) Давлат кадастрлари ягона тизими давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, юридик ва жисмоний шаҳсларни уларнинг фаолиятлари учун зарур бўлган ҳудудлар ва кўчмас мулклар тўғрисидаги маьлумотлар ва асослашлар билан тезкор таьминлаш учун мўлжалланган. 6) Давлат кадастрлари ягона тизимининг маьлумотлари ва асослашлари давлат бошқарувининг барча органлари, юридик ва жисмоний шаҳслар, шу жумладан, ҳорижий юридик ва жисмоний шаҳслар учун мажбурий кучга эгадир. Кадастр ҳужжатлари мулкчилик ва ҳўжалик юритишнинг барча шаклларидаги обьектлар туғрисидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва теҳник маьлумотларнинг асл манбаи сифатида қабул қилиниши керак. 7) қуйидагилар Давлат кадастрлари ягона тизимининг обьектлари ҳисобланадилар: - табиий ресурслар (ер, сув, ўрмон, фойдали қазилмалар ва б.); - бинолар ва иншоотлар, транспорт ва муҳандислик коммуникациялари; - геодезия тармоғи шоҳобчалари; Давлат кадастрлари ягона тизими вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа элементлар. 8) Бандда кадастр турлари бўйича маъсул идора муассаса ва вазирликлар белгиланган. 9) Давлат кадастрлари ягона тизими аҳборотидан; - иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш; - ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва прогнозларини тузиш; - табиий ресурслар ва кўчмас мулкни комплекс ҳисобга олиш, баҳолаш ва мониторинг қилиш; - 31 - - давлат тасаруффидан чиқариш ва ҳусусийлиштириш вазифаларини ҳал этиш; - ҳўжалик юритиш субьектларининг табиий обьектлар ва ҳудудларга етказган зарарларини баҳолаш; - ҳудудлар ҳақида маьлумотлар талаб қилувчи бошқа фаолиятни амалга ошириш мақсадларида фойдаланилади.... Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling