Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
davlat kadastri asoslari
- 24 - 2.4. Ерга эгалик ҳуқуқларининг тан олиниши Кадастр тузаёттганда ерга эгалик ҳуқуқи кўрсатилади. Бу ҳуқуқни яҳшилаб аниқлаш керак. Бу жараён “эгалик ҳуқуқини тан олиш” деб юритилади. Айниқса, ер-фуқораларнинг ҳусусий мулки, деб тан олинмаган мамлакатларда бу ишга катта аҳамият бериш керак. Ер участкаларининг майдонларини аввало унинг чегараларини асосли равишда аниқлашдан бошлаш керак. чегарадош мулк эгалари билан келишилган ҳолда чегараларини белгилаш зарур. Ер участкаларини асослов, ҳар бир ер участкаси ҳақидаги маьлумотлар барчага ошкора қилиниши керак. Баьзида, ерга эгалик ҳуқуқларининг тан олиниши жараёни икки, уч ойга чўзилади. 2.5. Чегаралар Юридик маьнода чегара мулкдор ерининг барча четки чизиқларидан ўтказилган ниҳоятда юқа бўлган вертикал текисликдир. Кимда-ким ўша вертикал текисликдан руҳсатсиз ўтса чегара бузилган бўлади. Кўп қаватли уйларда чегара горизонтал текисликдан иборат. Ер участкасининг чегараси қозиқлар, бетон, темир устунлар, ёки деворлар билан ажратилади. Агар чегара, чизиқларнинг жойда жойланиши, чегарадош мулк эгалари билан келишилган бўлса, улар муайян чизиқнинг жойдаги ҳолатига рози бўлса, бу эса ўз навбатида ҳужжатларда, ва кадастр маьлумотларига киритилган бўлса,бундай чегара қайд қ и л и н г а н ч е г а р а дейилади. Шу вақтдан эьтиборан эски чегара чизиқлари тан олинмайди, янги, ҳозиргина тасдиқланган чегара ҳукукий кучга эга бўлади. Қайд қилинган чегара мулк эгасига ўз ер участкасиинг қаердан ўтганини аниқлаб олишга, бу ҳақда кадастр ҳужжати олишига имкон беради. Башарти, чегара чизиқлари девор, тўсиқ, бино ёки жар чети каби аниқ тавсилотлар орқали белгиланган бўлса, унда кейин ошкор бўлиши мумкин бўлган баҳслар камаяди. - 25 - Ер аҳбороти тизими (ЕАТ) ер участкалари ва уларнинг чегаралари ҳақида маьлумотлар тўпланадиган, исталган пайтда ундан аҳборот олиниши мумкин бўлган тизимдир. ЕАТда умумий чегаралар билан бир қаторда қайд қилиган чегаралар ҳам кўрсатилади. Улар орасидаги фарқ суд талаблари доирасида аниқланади. Чегараларни жойда белгилаш аниқлиги маҳаллай шарт-шароитлардан ва талаблардан келиб чиқади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling