Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти


  Ўзбекистонда бажарилган ишлар тажрибаси


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/47
Sana12.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1768847
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   47
Bog'liq
davlat kadastri asoslari

4.2. 
Ўзбекистонда бажарилган ишлар тажрибаси 


- 48 - 
Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё минтақасига киради. Мазкур 
минтақа - Ўзбекистон, Жанубий +озоғистон, Туркманистон, +ирғизистон ва 
Тожикистондан иборат. Ушбу минтақага доир астрономик-геодезик тармоқни 
1936-
1985 йиллар давомида собиқ Ўрта Осиё аэрогеодезик корхона 
ходимлари барпо этган. Шу давр ичида корхона томонидан 1375,6 кв.км 
майдонда астрономик-геодезик тармоқ яратилди. Пунктлар сони 4.1 
жадвалида келтирилган. 
4.1-
жадвал
Тартиб 
рақами 
Иш турлари 
Минтақа 
бўйича 
Шу жумладан 
Ўзбекистонда 

Триангуляция 
1- 
даражали 
2- 
даражали 
3- 
даражали 
666 
4517 
16359 
122 
3602 
5640 
4.1-
жадвалнинг давоми 

Полигонометрия 
2-
даражали 
3-
даражали 

117 

85 

Астрономик-
пунктлар 
351 
208 

Ўлчанган базислар 
ва базис томонлар 
396 
244 

1 кв.км га тўғри 
келадиган пунктлар 
зичлилиги 
48 
48 


- 49 - 
Жадвал рақамларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Худудида барпо 
этилган Давлат Геодезик Тармоқ пунктлари ўзининг муайян зичлиги билан 
халқ хўжалигининг барча талабларига жавоб берган. 
1985 йилдан кейин Ўзбекистон Давлат Геодезик Тармоғининг 
зичлилигини сақлаб туриш, уни замон талабига жавоб беридиган даражада 
бўлишини таъминлаш иши бажарилмади, шаҳар ва шаҳар туридаги кўрғонлар 
бундан мустасно. Айни пайтда, кўпгина қидирув ишлари бажарилди
анчагина пунктларнинг умуман йўқ бўлиб кетгани, баъзиларини таъмирлаш 
кераклиги аниқланди. Масалан, Фарғона водийисида қурилган пунктларнинг 
50 фойизга яқини йўқ бўлиб кетгани аниқланди. Мутахассисларнинг ҳисоб-
китобига биноан минтақада пунктларнинг тахминан 30 фойизи йўқ қилинган. 
Шу даражага бориб етдики, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги 
ўртача 60-65 кв.км майдонга Давлат геодезик тармоғининг бир пункти тўғри 
келадиган бўлиб қолди. Натижада йирик нисбатли тасвирловлар, кадастр 
ишлари, инженерлик-геодезик ишларни талаб даражасида бажариб бўлмаcди.
Ўзбекистонда координаталари 1942 йил координаталар тизимига мансуб 
Давлат Геодезик Тармоқдан фойдаланилади. 
1-
даражали астрономик-геодезик тармоқни соддалаштирилган математик 
тенглаштириш натижаси шуни кўрсатдики, тармоқ четларидаги пунктларнинг 
координаталарини бошланғич пункт координаталарига нисбатан аниқлашда 
5-
10 метр хатоликка йўл қўйилар экан. 
Ҳозирда амалда қўлланилаётган каталокларда шу тармоқнинг 
пунктларининг координаталаридан фойдаланилмоқда. 
Юқорида келтирилган далиллардан кўриниб турибдики, ушбу ҳолат 
амалий ишларни бажаришда ўзаро мос келмасликка, айниқса йирик нисбатда 
бажариладиган тасвирлов ишларида ва инженерлик геодезия масалаларини 
ечишда бир қатор кийинчиликларга олиб келмоқда. 
Ушбу камчиликлардан фориқ бўлиш учун Астрономик-геодезик тизим 
пунктлари координаталарига ўтиш мақсадга мувофиқдир. 


- 50 - 
Ҳозирда Ер сунъий Йўлдоши тизимига ўтиш зарур. Тизим ҳар бир пункт 
координаталарини алоҳида-алоҳида аниқлашни таъминлайди. 
Ернинг сунъий Йўлдоши тизими пунктлари бир-биридан ўзаро 
кўринмасада, улар орасидаги орттирмаларни масофага нисбатан 
6
10
1


даража 
аниқликда аниқланишини таъминлайди. Башарти, Ернинг сунъий 
Йўлдошининг орбитасини янада аниқроқ топилса, Йўлдошни кузатишни бир 
кечаю-кундуз давом эттирилса, ўлчаш аниқлиги ўн карра ортиши мумкин. 
Пунктлар орасидаги масофа 50 км гача бўлса, мутлоқ нуқсонни 1-2 см гача 
олиб келиш мумкин. Ундан ташқари тизим бўйича пунктларнинг баландлик 
белгиларини, кўп мехнат сарф қилмасдан, тезкор усулда, анъанавий геодезик 
усулларга нисбатан анча тез фурсатда аниқласа бўлади. 
Шунга қарамасдан, янги, Ернинг сунъий Йўлдоши тизимини мамлакат 
ҳудудида ҳозироқ қўллаб бўлмайди. Уни барпо этишга анча маблағ ва фурсат 
керак. Шу боис, тизимни барпо этишни давом эттирган ҳолда, унга, мавжуд 
Геодезик тармоқ пунктларини боғлаб, вақтинча фойдаланиб турса бўлади. 
Ҳисоб-китоб шуни кўрсатдики, бундай ҳолда, 1000 кв. км га 1 пункт тўғри 
келса кифоя. 


- 51 - 

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling