Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
davlat kadastri asoslari
5.4. Чизма усул
Катта ўлчамларга эга бўлган шаклларнинг майдонларини аниқлаш учун проф. А.Н. Савич усули қўлланилади. Аввало P майдони маълум бўлган юза P ′ ўлчанади, сўнгра унинг бир бўлаги бўлган шаклнинг P майдони аниқланади. Унда бўлак майдони P P P P ′ ′ = (5.11) ифодадан топилади. 5.5. Электрон планиметр билан майдон ўлчаш Зикр этилган тамойиллар планиметр билан майдон ўлчашни автоматлаштиришга доир қурилмаларни барпо этишга асос бўлди. Масалан, «Стенли» планиметрида одатдаги ҳисоблаш ғилдиракчаси ўрнига ёруғлик ўтқазмайдиган пластина ишлатилиб унга майда тешикчалар ясалган. Планиметр тирсагининг учи майдон контури чизиқлари устидан - 56 - сурилганида планиметрнинг ҳисоблаш ғилдиракчаси у ёки бу томонга айланади. Унинг тешикчалари ўтган нурлар махсус ёруғлик сезувчи экранга тушиб-тушмай, ишчи тешикчалар сони аниқланиб ҳисоблаш блокига тегишли маълумот берилади. Блок, тирсак учи контурни айланиб чиққанда қанча бирлик ҳисобланган бўлса уни план иметр саноғининг бўлаги қийматига кўпайтириб майдонни аниқлайди ва контур рақами, унинг майдони билан бирга таблога чиқаради. Ўлчаш натижаларини қоғозга ёзиб ҳам беради. Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, планиметрнинг қисоблаш блоки майдон ўлчашдан ташқари бошқа мақсадларда ҳам-алоҳида ўзи, майдон ўлчаш механизмидан ажралган ҳолда ишлатилиши мумкин. Бошқа бир планиметр (X-PLAN360d, Япония) майдон ўлчаш жараёнини қисман бажаради. Планиметр асосан контур айланасининг, чизиқларнинг узунлигини, ҳар ҳил чизиқлар узунлигининг йиғиндисини мм, см, км, акро, гектар, дюйм, фут, ярд, мил ва фойдаланувчининг ҳоҳишига қараб бошқа бирликларда ҳисоблаб бериши мумкин. Шу билан бирга, юқорида келтирилган майдон ўлчашни автоматлаштирадиган планиметрлар ўта жозибали кўриниши билан бирга камчиликлардан ҳам ҳоли эмас. Улардан асосийлари-кўп майдонлар ўлчанганда электрон планиметрларни майдонлар ҳисобини тенглаштиришда ва уларнинг экспликациясини (контурлар, уларнинг турлари, майдонлари) тузишда қўллаб бўлмайди. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling