Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти
Ер кадастрини тузиш ва уни юритиш
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
davlat kadastri asoslari
6.
Ер кадастрини тузиш ва уни юритиш 6.1. Ҳозирда ер ҳисобини олиш ва унинг камчиликлари - 57 - Ер заҳиралари бошқарувининг амалдаги йўриқномаларида «Ер» деган сўзнинг таърифи қуйидагича келтирилади: Ер: Ер юзаси, Ер юзаси остидаги ашъёлар, Ер юзаси устидаги фазо, ҳаво ва тупроқ билан боғлиқ барча бино, иморат, иншоотлар. Ер ҳисобини бажариш учун «ер юзаси» тушунчасидан фойдаланилади. Ердан тўғри фойдаланишни ташкил этиш, истиқболий режалар тузиш, халқ хўжалигининг барча соҳалари орасидаги боғлиқликни мақбул усулларда бошқариш мақсадларида ер ҳисоби олиб борилади. Ер ҳисоби, ерга нисбатан – ернинг муайян чегаралар билан ўралган бирор қисмига нисбатан мулкий ҳуқуқни аниқлаш масаласи билан чамбарчас боғланган. Ер ҳисоби ердан фойдаланувчиларнинг рўйҳатидан бошланади. Уларнинг ҳар бирида ердан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат бўлиши керак. Бу ҳуқуқдан чекланмаган, ёки чекланган даврда фойдаланиш учун берилади. Ҳужжатда ер чегараси, унинг майдони, тавсифи ва бошқа далиллар келтирилади. Ер ҳисобига илова қилиб хўжаликнинг шаҳардан, темир йўл станцияси ёки маҳсулотни қайта ишлаш корхонасидан ва саноат марказларидан узоқ- яқинлиги; ер сифати, рельефи, оқар сув билан таъминланганлиги; чорвачиликда фойдаланадиган ерларнинг мавжудлиги, майдони, хўжаликнинг ихтисослаштирилганлик даражаси, ўзлаштирилиши мумкин бўлган ерлар заҳираси ва шунга ўхшаш зарурий маълумотлар берилади. Ер ҳисоби хўжалик доирасида бажариладиган ташкилий ишларда ҳам асқотади. Масалан, алмашлаб экиш лойиҳасини амалга оширишда, ерни бригадаларга бўлишда, аҳоли пунктларининг ўрнини белгилашда ва бошқа ишларда унинг натижаларидан фойдаланилади. Ундан ташқари, хўжалик ерларидан давлат корхоналари учун ажратилганида унинг майдони, ернинг сифати, турлари ва шу каби - 58 - маълумотлар ер ҳисобидан олинади. +олаверса, ер ҳисоби хўжаликни ер солиғига тортишда ҳам керак бўлади. Ер ҳисоби барча маъмурий идораларда бир ҳил тартибда олиб борилади. Тартиб Давлат томонидан белгиланади ва мунтазам назорат остида бўлади. Кўриниб турибдики, ер ҳисоби зиммасига муайян маъсулият юклатилган: ер ҳисоби жуда аниқ бажарилиши керак. Шунга қарамасдан, ер ҳисобини олиб боришда, маълум даражада, камчиликлар бор. Буларга, биринчи навбатда, баъзи саноат корхоналари, ташкилотлар, муассасаларга ер ажратилганда асоссиз равишда керагидан кўпроқ ер майдони ажратилгани аниқланган. Ер ҳисобини олиб боришда ноаниқликлар, нуқсонлар ҳам мавжуд. Масалан, ер майдонлари ер чегарасида олинган нуқталарнинг координаталари бўйича ҳисобий усулда аниқланса аниқлик ошади. Амалда бундай қилинмайди. Бир планшет чегарасида майдон нуқсони талаб даражасидан ошиб кетмайди. Лекин, ўша планшетда жойлашган контурлар доирасида нуқсон бўлиши мумкин. Ундан ташқари хўжалик экин майдонларининг ҳисобида ҳам, кўп ҳолларда хатоликлар содир бўлади. +олаверса, ернинг сифатини аниқлашда ҳам камчиликлар бор. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling