Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/47
Sana12.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1768847
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   47
Bog'liq
davlat kadastri asoslari

 


- 74 - 
 
 
 
 
 
 
 
7. 
Кўчмас мулк кадастри 
7.1. Кўчмас мулк кадастри ҳақида маълумот
Кўчмас мулк кадастри - кўчмас мулк объектларига нисбатан мулкий 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш мақсадида барпо этилган давлат томонидан 
ҳисобга олиш, уларни баҳолаш ва мулкка нисбатан ҳуқуқий ҳолатларни 
аниқлашга доир давлат информация тизимидир. Барча ер участкалари, бино 
ва иншоотлар ва бошқа кўчмас мулк объектлари ишончли ҳужжатлар, кадастр 
тасвирлови, сертификат ва мониторинг асосида расмийлаштирилади. 
Давлат кўчмас мулк кадастрини тузиш учун бир қатор ташкилий – 
ҳуқуқий ва технологик масалаларни ҳал қилиш керак. Уларнинг ичида, 
қонуний асосни барпо этиш, кўчмас мулк кадастрини юритишга доир
меъёрий ҳужжатларни яратиш, худудий кадастр хизматларини ташкил этиш 
каби ишлар, энг асосийларидир. 
Кўчмас мулкка бино ва иншоотлар киради. Уларни кадастр рўйҳатига 
ўтказиш, рўйҳатдан чиқариш, улардан фойдаланишни бутунлай ёки қисман 
чегаралаб қўйиш давлат кадастрининг асосий вазифаларидандир. Кўчмас 
мулк кадастри бино ва иншоотларни паспортлаштириш асосида тузилади.
7.2.
Паспортлаштириш тамойиллари 
Ҳар бир ер участкаси, ҳар бир бино ва иншоотнинг паспорти бўлиши 
керак. 


- 75 - 
Ер участкасини паспортлаштириш, ундан фойдаланиш ҳуқуқини 
белгилаш, бу ҳуқуқни чеклаш ёки бу ҳуқуқни бекор қилиш мақсадида 
бажарилади. Паспортда ушбу ҳужжатларнинг нусҳалари ва ер участкасининг 
таркибини ташкил этувчи экспликация, кадастр тасвирловининг нусҳаси, ер 
участкасининг чегараларини аниқловчи, унинг тавсифи, чизмаси, участкага 
чегарадош бўлган ер эгалари билан ер участкасининг чегаралари ҳақида 
келишмовчилик йўқ эканлиги ҳақида ҳужжатлар, ер участкасининг 
бурчаклари ва чегарасининг бошқа асосий нуқталарини координаталари
уларни ҳисоблаш жадвали, бошқа шахсга вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини 
берувчи ҳужжатлар, паспортлаштириш ҳаракатини оғирлаштирувчи ҳолатлар 
ва муҳофазаталаб жойлар кўрсатилади. Жорий меъёрий ҳужжатларда 
кўрсатилишича, ер участкасининг ҳуқуқий ҳолатини белгилаш учун қуйидаги 
ҳужжатлар тайёрланади: 
-
ер участкасидан доимий эгалик ҳуқуқини берадиган давлат 
далолатномаси; 
-
ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берадиган давлат 
далолатномаси; 
-
ер участкасидан наслий мерос сифатида эгалик ҳуқуқини берадиган 
давлат далолатномаси; 
-
ер участкасидан маълум бир муддатда фойдаланиш ҳуқуқини берувчи 
шартнома; 
-
ер участкасини ижарага берувчи шартнома; 
-
мерос ҳуқуқини берувчи гувоҳнома; 
-
маҳаллий органларнинг, ваколат доирасидан чиқмаган ҳолда, ер 
участкасини беришга доир қарори; 
-
суд ҳукми; 
-
ер участкасини аукционда ёки танловда сотиб олганлиги ҳақида 
гувоҳнома; 


- 76 - 
-
савдо ва хизмат кўрсатиш биноларини хусусийлаштириш жараёнида ер 
участкаси билан бирга бериладиган давлат далолатномаси; 
-
Ўзбекистон Республикаси худудида жойлашган ҳорижий давлатларнинг 
дипломатик ваколатҳоналарига ва бошқа ҳалқаро ташкилотларга олди-сотди 
амалиёти бўйича сотилган ер участкалари ва уларнинг ичида жойлашган 
бинолардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи шартнома; 
-
ҳорижий ҳуқуқий ва жисмоний шахслар томонидан олди-сотди 
амалиёти натижасида сотиб олинган турар жой бинолари, улар жойлашган ер 
участкалари билан бирга, улардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи шартнома; 
-
олди-сотди, айрибошлаш, гаров, ҳадя қилиш, бино ва иншоотлар 
рентаси, турар-жой биноларидан умрбод фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ва 
бошқа қонунчилик доирасида бажариладиган шартномалар; 
-
жорий ҳужжатларда кўрсатилишича ер участкадан фойдаланиш 
ҳуқуқини чеклаш ва бутунлай, тўхтатиш қуйидаги ҳолатларда бажарилади: 
а) ер участкасини гаровга қўйганда ёки ундан фойдаланиш хуқуқини 
берувчи шартнома мавжуд бўлса; 
б) ер участкаси ижарага берилса; 
в) ер участкасидан бошқа юридик шахс вақтинча фойдаланганда; 
г)ер участкасидан бошқа юридик шахс вақтинча фойдаланганлиги ёки
фойдаланаётганлиги ҳақида суд қарори бўлганда; ер участкасининг эгаси
қонунда кўрсатилган муайян ҳолатларда ҳибсга олинганда; ерни бўлиш 
бекор қилинганда ва бошқа ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи 
чекланганлиги ёки бекор қилинганлик сабаблари юридик жиҳатдан 
асосланганда; 
д) маҳаллий органларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш ёки 
бу ҳуқуқни чеклаши ҳақидаги қарори бўлганда; 
е) бошқа қонунчиликда кўрсатилган талабларга тўғри келадиган 
ҳужжатий далиллар бўлганда. 


- 77 - 
Ер участкасининг ҳужжатий таркиби (7.1.-жадвал), қабул қилинган 
тартибда, кадастр тасвирлови, инвентаризация (хатлаш) ва ер участкасининг 
баҳосини ўз ичига олган ҳолда тузилади. 
Ер участкасининг таркибида қуйидаги маълумотлар ва далиллар 
келтирилади: 
-
ижарачининг номи; 
-
юридик манзили; 
-
кадастр рақами; 
-
ер участкасига доир ҳуқуқий ҳужжатнинг тури; 
-
фойдаланиш муддати; 
-
ер участкасини бериш ҳақидаги ҳужжат (ҳужжатнинг номи, рақами ким 
томондан, қачон берилгани ҳақидаги далилий маълумотлар); 
-
ер майдони -га ёки кв.м (ҳужжат бўйича қанча берилгани ва аслида
жойда қанчалиги, бундан ташқари муҳофаза ерларида қанчалиги); 
Ер участкасининг таркиби 
7.1. жадвал 
Тар 
тиб 
рақа 
ми 
Кўрсаткичлар 
Маълумот 
лар 



1. 
Ер участкасининг эгаси (фойдаланувчи, 
мулкдор, юридик ёки жисмоний шахс) 
2. 
Ижарачи(лар) 
3. 
Юридик манзили 
4. 
Ҳуқуқий ҳужжатнинг номи 


- 78 - 
а) эгалик (доимий, умрбод, наслий); 
б) фойдаланиш (доимий, муайян муддатга); 
в) ижарага; г) мулк. 
5. 
Фойдаланиш муддати (ижарани) 
6. 
Ҳуқуқ берувчи ҳужжат (ким ва қачон берган, 
рақами) 
7. 
Ер участкасини олганлиги ҳақида ҳужжат 
8. 
Ер участкасининг майдони (га ёки м.кв) 
а) ажратилган; 
б) муҳофаза майдонларидан; 
в) аслида 
9. 
Ер участкасини рўйҳатдан ўтказилгани 
ҳақида гувоҳноманинг рақами ва берилган 
вақти 
10. 
Ер участкасини вақтинча фойдаланиш учун 
олинганлиги ҳақида маълумот, вазиятни 
оғирлаштирувчи 
ҳолатлар, 
муҳофаза 
жойлари 
Кўчмас мулк хизматининг ходими ________ ________________ 
(имзо)
(ф.и.ш.) 
Эгаси (фойдаланувчи мулкдор) ________ ________________
(
имзо) (ф.и.ш.) 


- 79 - 
Кадастр тасвирловини бажарувчи томонидан ер участкасининг 
чегараларини чегарадош ер эгалари билан бирга белгиланганлиги ва тўғри 
эканлиги икки томонлама келишилганлиги ҳақида далолатнома тузилади 
(7.2. жадвал).
(7.2. жадвал) 
Ер участкаси чегараларининг белгиланганлиги ва чегарадош
ер эгалари билан келишганлиги ҳақида 
Д А Л О Л А Т Н О М А 
Мен, ______________________ ___________________________, 
(ф.и.ш.) кўчмас мулк хизматини номи
ер участкасининг эгаси _______________________________________
(ф.и.ш. ёки унинг ишончли кишиси) 
билан ер участкаси чегараларини белгиладик ва чегарадош ер эгалари 
билан келишдик. 

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling