Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
davlat kadastri asoslari
Чегара белгиларининг жадвали
- 84 - 7.5. - жадвал Тартиб рақами Чегара белгиларининг рақами Белги турлари ва уларнинг тузилмаси Далолатнома 2 нусҳада тузилди: 1-нусҳа ер участкаси эгасига (фойдаланувчига, мулкдорга ёки вакилга) берилди; 2-нусҳа ишни бажарган ходимга берилди. Иш бажарган ходим _______ ____________________ (имзо) (ф.и.ш) Ер участкасининг эгаси (фойдаланувчи, мулкдор) _______ ____________________ (имзо) (ф.и.ш) Ер участкасининг вақтинча фойдаланиш учун бошқа кишига берилгани, вазиятни оғирлаштирувчи ҳолатлар ва ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш ҳақидаги далиллар ҳам жадвал шаклида (7.6. жадвал) берилади. Ер участкасидан вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш ёки бекор қилиш ҳақидаги ДАЛИЛЛАР 7.6.- жадвал Тар тиб рақа Оғирлаштирувчи ҳолатнинг тури, (чеклаш) ва унинг +айси ҳуқуқий далилга асосланиб Оғирлашти рувчи ҳолат (чеклаш, Бенефиц иар (имти ёзи - 85 - ми мазмуни ( ҳужжатнинг рақами, сана, ким томонидан берилган) бекор қилиш ҳақида далиллар) нинг муддати борлар) Ишни бажарувчи ходим _______ ______________________ (имзо) (ф.и.ш.) Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш ёҳуд бу ҳуқуқдан маҳрум қилиш Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 29-моддасига биноан қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт. - ер участкасини сотишни чеклаш ёки бошқа шунга ўхшаш амалиётларни бажариш; - ижарага олинган ер участкасини ёки унинг бир қисмини учинчи шахсга (субаренда) ёки бошқа ташкилотга (субподряд) фойдаланиш учун бериш ман этилади. Шу билан бирга мазкур ҳолат Ер кодексининг 51-моддасининг 10-банди талабларига тўғри келган ҳолда эса, ер участкасини ҳатто ижарага ҳам бериб бўлмайди; - ер участкасидан мақсадли фойдаланиш шартларини бузиш ман этилади; - бошқа баъзи ўзгартиришларга ҳам чек қўйилади; - қонунчиликда кўрсатилган ҳолатларга амал қилмаган ҳолда, кўчмас мулкнинг ташқи кўринишини унинг тузилмасини ўзгартириш, шаклини бошқача қилиш ҳам ман этилади; - ернинг унумдорлигини сақлаш ва уни ошириш ирригация ва меллорация тизимларини талаб даражасида сақлаш бўйича қабул қилинган шарт-шароитлар бузилмаслиги керак; - 86 - - ер участкасини ўзлаштириш, қурилиш ишларини бажаришнинг бошланиши ва тамомланиши муддатларига тўлиқ амал қилиниши керак; - ер участкасида табиатни муҳофаза қилиш, муайян ишларни, шу жумладан, тупроқ қатламига зиён етказмаслик, нодир ўсимликлар, давлат аҳамиятига эга бўлган табиат ва тарихий обидаларни сақлаб қолиш каби муаммолар ҳам ўз ечимини топиши керак; - ер участкасидан фойдаланишни чекловчи бошқа мажбуриятлар ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа шартлар (ижара,гаров, ҳибсга олиш); - ердан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга шартнома ёки суд қарори асосида берилиши мумкин. Шунга ўхшаш, автомобиль ва темир йўл, каналлар ва бошқа сув иншоотлари, алоқа ва электр тармоқлари, инженерлик ва транспорт коммуникациялари, табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа объектларнинг тўлиқ ва хавфсиз ишлашини таъминлайдиган «Муҳофаза жойлар ҳақида маълумотлар» жадвали расмийлаштирилади. (7.7. жадвал) (7.7. жадвал) Тар тиб рақа ми Муҳофаза жойлар ажратилган объектлар, иншоотларнинг тури Нимага асосланиб муҳофаза жойи ажратилган ( ҳужжат номи, сана) Муҳо фаза жойи нинг ўлчами, майдони Муҳофаза жойнинг фойдала нишга рухсат этилган тартиби Ишни бажарувчи ходим ______ ______________________ (имзо) (ф.и.ш.) - 87 - Кадастр тарҳи (плани) ер участкасига доир тузиладиган кадастр иши китобининг таркибий қисми ҳисобланади. У ер участкасининг ўлчамига қараб 1:200- 1:2000 нисбатда тузилади. Кадастр тарҳида ер участкасининг чегаралари, муҳофаза ерлари, асосий бино ва иншоотлар, инженерлик ва транспорт коммуникациялари, ер участкасида мавжуд объектлар ва уларнинг қисқа тавсифи келтирилади. Бундан ташқари тарҳда ер участкасига чегарадош ерларнинг номлари, эгалари (фойдаланувчилар, мулкдорлар) кўрсатилади. Кадастр тарҳи шаҳар учун қабул қилинган координаталар тизими бўйича тузилади ва ишни бажарган кадастр хизмати ходими, шуни текшириб, қабул қилган мутахассис ва кадастр хизмати бошлиғининг имзолари билан тасдиқланади. Башарти, кадастр тарҳи тузиладиган жойга, аввал чизилган нисбати 1:500 – 1:2000 бўлган топографик тасвирлов мавжуд бўлса, унда ер участкасининг тарҳи топографик тасвирлов асосида тузилиши мумкин. Агар, кадастр тарҳи тузилаётган ер участкасига доир иқтисодий баҳолаш ишлари олиб борилган бўлса, у ҳолда баҳолаш бўйича ҳисоботга асосланиб, иқтисодий баҳолашдан келиб чиққан асосий натижаларни ер участкаси тарҳида ҳам кўрсатиб қўйилади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling