Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти
Суғориладиган ерларни унумдорлиги бўйича баҳолаш тартиби
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
davlat kadastri asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.7. Ерни иқтисодий баҳолашнинг маъмурий ҳудудий ривожланишига таъсири
6.6 Суғориладиган ерларни унумдорлиги бўйича баҳолаш тартиби
Суғориладиган ерларни унумдорлик сифати бўйича баҳолашга, яъни ерга энг муҳим агрономик хусусиятларга кўра балл билан солиштирма баҳо қўйишга б о н и т и р о в ка дейилади. Сўнгги йиларда олиб борилган илмий изланишлар тупроқнинг механик таркибига турлича баҳо беришни тақозо этади. Баъзи гипслашган тупроқлар учун балларни пасайтириш коэффициенти ишлаб чиқилган, баъзи ҳолларда эса, олдин қабул қилинган пасайтириш коэффициентларига айрим ўзгартиришлар киритилган. Унумдорлик бўйича баҳолаш – агротехника ва деҳқончиликни интенсивлашнинг ўртача даражасида тупроқ сифатига ҳамда унумдорлик хусусиятига қараб солиштирма баҳо бериш, демакдир. Ерларни баҳолашда тупроқнинг асосий хусусиятлари: генетик аломатлари, суғорила бошлаган даврнинг узоқ-яқинлиги, маданийлаштирилганлиги, механик таркиби, тупроқни ҳосил қиладиган жинслар генезиси тупроқ қатламининг сизот сувларни ўтқазувчанлиги, шўрланиш даражаси, эрозияга учрагани, сертошлиги, гипслашгани ва бошқа омиллар ҳисобга олинади. - 69 - Баҳолаш 100 балл шкала бўйича ўтқазилади. Энг яхши хусусиятларга эга бўлган ва энг юқори унумдорликни таъминлайдиган тупроқларга 100 балл қўйилади. 6.7. Ерни иқтисодий баҳолашнинг маъмурий ҳудудий ривожланишига таъсири Кўп ҳолларда саноат корхоналари йирик шаҳарлар атрофида кўпаймоқда. Шаҳар экологияси салбий томонга ўзгармоқда. Аҳолининг ишга бориши, келишига кетадиган вақт узаймоқда. Шаҳар ҳудуди экин майдонлари ҳисобига кенгаймоқда. Шу билан бирга саноат корхоналарини ўрта ва кичик шаҳарларда, йирик аҳоли пунктларида жойлаштириш иши суст бажарилаяпти. Баъзи ҳолларда, шаҳар ҳудудида мавжуд бўлган ташландиқ ерлар, ёки катта жойни эгаллаб ётган бирнеча-бир қаватли эски иморатлар ўрни қолиб, қурилиш баҳосини камайтириш мақсадида, шаҳар экин майдонлари томон силжимоқда. Кўпгина шаҳарларнинг худудида кенг майдонларни жарлар қоплаган. Улар ўрнида манзаравий архитектура приемларидан фаол фойдаланган ҳолда кўпгина қурилиш объектларини барпо этиш мумкин. Лекин бу ишга кам аҳамият берилаётир. Шаҳар ҳудуди ўзининг оқилона чегарасига эга бўлиши керак. Ерни иқтисодий қилиш мақсадида йирик шаҳарларда 9-11 қаватли, ўрта ва кичик шаҳарларда 4-5 қаватли уйлар қуриш тавсия этилаётир. Лекин, шаҳарларнинг тез фурсатда - экин майдонлари ҳисобига кенгайиб кетаётганини ҳисобга олинса, унда ўша ўрта ва кичик шаҳарларда ҳам, йирик аҳоли пунктларида ҳам қаватлар сонини кўпайтириш кўзда тутилган эди. Маҳаллий халқнинг урфу-одатлари, удумлари, асрлар оша шаклланиб келган кўникмалари асосида, қолаверса, ривожланган мамлакатлар тажрибасини тадбиқ этиб, аҳоли учун бир ёки икки қаватли уйларни қуришни ҳам четлаб ўтиб бўлмайди. - 70 - Шаҳар ҳудудлари, бошқа маъмурий худудларнинг истиқболий ривожланиши давлатнинг маъсул идоралари томонидан тузилган лойиҳалари асосида олиб борилиши керак. Бу ишларни амалга оширишда кадастр маълумотларидан фаол фойдаланилади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling