Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Тафсир – (араб. «баён қилиш») Қуръон оятларига ўзига хос равишда маъно бериш. Терроризм


Download 1.35 Mb.
bet108/114
Sana15.11.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1776282
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи

Тафсир – (араб. «баён қилиш») Қуръон оятларига ўзига хос равишда маъно бериш.
Терроризм ­ (фр. «қўрқитиш») ўз фикрини зўравонлик йўли билан бошқаларга ўтказиш. Бу йўлда суиқасд, қўпорувчилик каби усуллардан фойдаланилади.
Тобиун – (араб. «эргашувчилар») Пайғамбар саҳобаларини кўрган ва уларга эргашган кишилар.
Тотем – (Шимолий Америкадаги Ожибва қабиласининг тилида - «унинг уруғи») тотемизмда муқаддас саналадиган ўсимлик ва ҳайвон.
Традиционализм – анъаначилик. Диндаги рационализмга қарши ўлароқ, нақл (тақлид) тамойилига асосланувчи оқим.
Трипитака – (санскр. «уч сават») буддавийликнинг муқаддас китоби.
Тўлиқ инжил христианлари - протестантликдаги энг йирик йўналишлардан бири бўлган пятидестяникликнинг иккинчи номи. “Инжил”га ҳақиқатан амал қилувчи соф эътиқод вакиллари деб билганлари учун ҳам ўзларига нисабатан шундай номни ишлатадилар.
Улум ал-ҳадис – ҳадисларни ривоят қилиш, ишончли ва ишончсизини ўрганадиган илм.
Фақиҳ – фиқҳ илмининг билимдони.
Фанатизм – мутаассиблик.
Фарз – ислом дини таълимотига кўра, инкор қилиб бўлмайдиган даражада қатъий далил билан бажарилиши талаб қилинган амалга айтилади.
Фарзийлар – қадимий яҳудийликдаги оқим.
Фаришта нурдан яратилган, нафс ва хоҳишга эга бўлмаган, фақатгина унга худо томонидан буюрилган муайян вазифаларни оғишмай бажарадиган, инсонлар кўзига кўринмайдиган махлуқ.
Фатво – фақиҳнинг динда пайдо бўлган янги муаммоларни Қуръонга зид келмайдиган равишда ҳал қилиб чиқарган ҳукми.
Фатҳ – (араб. «очиш») бирор шаҳар ёки мамлакатга ҳарбий йўл билан динни олиб кириш.
Фетиш – (фр. «бут, санам, тумор») табиатдаги жонсиз предметларга сиғиниш.
Фиқҳ – (араб. «тушуниш») шариат қонун-қоидаларини ўрганувчи фан.
Фиръавн – илоҳиёт даражасига кўтарилган Қадимги Миср подшоҳлари титули.
Фундаментализм – маълум дин вужудга келган илк даврига қайтиш ва бу йўл билан замонанинг барча муаммоларини ҳал қилиш мумкин деган фикрни илгари суриш таълимоти.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling