Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Мусҳаф – (араб. «саҳифаланган») Қуръони каримнинг номларидан бири. Мутаассиблик


Download 1.35 Mb.
bet105/114
Sana15.11.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1776282
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи

Мусҳаф – (араб. «саҳифаланган») Қуръони каримнинг номларидан бири.
Мутаассиблик – ўз ғоясини «тўғри» деб, бошқача фикр эгаларини тан олмаслик ва уларни бузғунчиликда айблаш.
Мутавотир – ёлғонга йўл қўйиши мумкин бўлмаган ростгўйлиги эътироф этилган даражадаги кўпчилик кишиларнинг бошдан охиригача ўзлари каби кишилардан нақл қилган ривояти.
Мутакаллим – калом илми билан шуғулланган олимлар “мутакаллим” деб аталган.
Муҳаддис – (араб. «ҳадис сўзловчи») ҳадислар билан шуғулланувчи олим.
Муҳожирлар – (араб. «муҳожир, эмигрант») илк ислом тарихида Пайғамбар билан Мадинага ҳижрат қилган маккалик мусулмонлар.
Мушрик – кўпхудоликда айбланган одам.
Мўътазилия – араб тилида “ажралиб чиқмоқ” маъносини англатади. Ислом оламида энг катта эътиқодий таълимотнинг номи.
Нақлий далил – ақлий далилдан фарқли равишда нақлий далил фақат Қуръон ва суннатга асосланган.
Нирвана – (санскр. «сўлиш») буддавийлик ва жайнизм диний фалсафаларига кўра, руҳнинг сансара кишанларидан тўла озод бўлиши ва олий мақомга эришиш.
Ота Худо - Христианликда Худонинг уч кўринишидан бири ва асосийси. Ота Худо дунёни яратган бўлиб, учликнинг қолган кўринишлари (Ўғил Худо ва Муқаддас Руҳ) ундан келиб чиққан ҳисобланади.
Охират – (араб. «бошқа, охирги, иккинчи») бу дунё охирига етганидан кейин барча қайта тирилиб, қилган амалларига яраша мукофот ёки жазо оладиган иккинчи ҳаёт.
Оят – (араб. «белги; мўъжиза») Қуръон сураларини ташкил этувчи қисм, «жумлалар».
Пайғамбар – Аллоҳнинг ердаги элчиси бўлиб, одамларни Аллоҳга ибодат қилишга чақирувчи ва охират ҳақида хабар берувчи киши
Панисломизм – XIX асрнинг охирларида Ўрта Шарқда вужудга келган ислом мамлакатларини ягона байроқ остида бирлаштириш ғоясини кўтариб чиққан сиёсий оқим.
Папа – католик оқимининг бош руҳонийси.
Пастор (лотинча - чўпон) – протестантликдаги черков раҳбари. Пасторлар оммавий ибодатларда маърузалар ўқиш ва черковнинг ички фаолиятини бошқариш билан шуғулланади.
Пасха (юнонча, ивритча – “ёнидан ўтиш”) – христианликдаги асосий диний байрамлардан бири. Исо Масиҳнинг қайта тирилган куни шарафига нишонланади. Ҳозирги кунда Пасха куни Ой-Қуёш календари асосида ҳисобланиб, ҳар йили ўзгариб туради.
Патриарх – (қад. юнон. «ота, асос солувчи») ортодоксал черковдаги (православие) олий диний мартаба бўлиб, ундаги 14 та автокефал – мустақил черковлар бошлиқлари шу ном билан аталадилар.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling