Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Пергамент – қоғоз кашф этилгунига қадар ёзув материали сифатида ишлатилган тери. Песах


Download 1.35 Mb.
bet106/114
Sana15.11.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1776282
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи

Пергамент – қоғоз кашф этилгунига қадар ёзув материали сифатида ишлатилган тери.
Песах – яҳудийларнинг Қадимги Мисрдан қочиб чиқиб, озод бўлиши муносабати билан нишонланадиган байрам.
Пир ­ муршид, устоз.
Позитивизм – фалсафада XIX асрнинг 30-йилларида вужудга келган, позитив (аниқ) фанларни бирдан-бир ҳақиқий билимлардир, деб эътироф этган оқим.
Политеизм – (қад. юнон. «поли» – «кўп», «тео» – «худо») кўпхудолик.
Пора (Жуз) – (форс. «пора», араб. «жуз’» - «қисм, бўлим») Қуръоннинг ўттиздан бир қисми.
Пост ­ христиан динидаги рўза. Пост кунлари христианларга фақат ўсимлик маҳсулотларини ейиш рухсат этилади.
Пресвитер (юнонча, лотинча — “оқсоқол, жамоа бошлиғи”) – христиан руҳонийлик иерархиясида юқори ўринни эгалловчи диний лавозим. Қадимда епископлар ҳам пресвитер деб аталишган.
Раввин – яҳудий дин арбоби. У яҳудий жамоаси диний ва оилавий масалаларида ҳакамлик қилади.
Рисолат – пайғамбарлик.
Ровий – (араб. «ривоятчи») ҳадис ривоят қилувчи киши.
Рождество – Христианликнинг асосий байрамларидан бири. Исо Масиҳнинг одам танасида мужассам бўлиб туғилиши куни муносабати билан ўтказилади. Ушбу байрам ҳақидаги илк маълумотлар IV асрга тегишли христиан манбаларида қайд қилинган.
Роҳиб (юнонча-монах – “зоҳид”) – христианликда дунёвий лаззатлардан таркидунёчилик қилиб, фақат ибодат билан шуғулланувчи шахс.
Рош-Ҳашона – яҳудийликдаги янги йил байрами.
Рўза - йилда бир ой – ҳижрий қамарий календарнинг Рамазон ойи давомида кундуз кунлари ейиш-ичиш ва жинсий алоқада бўлишдан тийилиш.
Садуқийлар – қадимий яҳудийликдаги оқим.
Сафо – Макка шаҳрида Каъба яқинидаги тепалик. Ҳаж ва умра қилувчилар Сафо ва Марва тепаликлари орасида етти бор югуришлари лозим.
Саҳиҳ ҳадис – (араб. «соғлом; тўғри») олимлар тарафидан ишончли, тўғри деб топилган ҳадис.
Саҳобий – Расулуллоҳ алайҳис-саломни имон келтирган ҳолда кўрган ва шу мусулмонлик ҳолида вафот этган киши.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling