Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Зардушт – мил. ав. VI – V асрларда яшаган илоҳиётчи, файласуф, шоир, пайғамбар. Зардуштийлик динининг асосчиси. Зино


Download 1.35 Mb.
bet102/114
Sana15.11.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1776282
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи

Зардушт – мил. ав. VI – V асрларда яшаган илоҳиётчи, файласуф, шоир, пайғамбар. Зардуштийлик динининг асосчиси.
Зино – ўзаро никоҳда бўлмаган эркак ва аёлнинг жинсий алоқаси. Зино аксарият динларда катта гуноҳлардан саналади.
Ижтиҳод – исломда янги пайдо бўлган диний муаммоларни ҳал қилишнинг ўзига хос усули.
Икона – христианликдаги авлиёлар портрети туширилган расмлар. Улар черковларда ибодат буюми бўлиб хизмат қилади.
Илоҳий Китоб – Аллоҳ томонидан пайғамбарларга нозил қилинган Забур, Таврот, Инжил ва Қуръон каби китоблар.
Имон – луғавий маъноси ишонмоқ, тасдиқламоқ бўлиб, истилоҳда эса “Ло илоҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ” (“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад – Аллоҳнинг пайғамбари”) калимасини тил билан айтиб (ал-иқрор би-л-лисон), дил билан тасдиқлаш (ат-тасдиқ би-л-қалб) демакдир.
Индульгенция – католик черкови томонидан диндорларга қилинган ёки қилиниши мумкин бўлган гуноҳларни кечириш ҳақида бериладиган гувоҳнома. У пул ёки черков олдидаги хизматлар эвазига берилади.
Инжил ‎‎- (юнонча - “Евангелие”) “Янги Аҳд"даги Марк, Матто, Луқо ва Юҳаннолардан ривоят қилинган китоблар назарда тутилади. Уларда Исо Масиҳнинг ҳаёт йўли ва мўъжизалари баён қилинган.
Санад – (араб. «суяниш») ҳадисни ривоят қилган ровий исмларининг кетма-кет занжири.
Исроил – (иврит. «исро» – «банда», «ийл» – «худо») Яъқуб пайғамбарнинг иккинчи номи, яҳудийлар унга нисбат берилиб, «Исроил болалари» деб аталади.
Йом-Кипур – яҳудийлик динида нишонланадиган гуноҳлардан покланиш байрами.
Калом – сўз, нутқ маъносини билдиради. Мўътазилийлар пайдо бўлгандан кейин ақида илмининг номи “калом” деб атала бошланган.
Канжур (тибетча – “Будда ўгитлари”) – буддавийликнинг асосий ақидавий масалалари баён қилинган китоб. Милодий XIV асрда тўпланган. 7 бўлим, 108 жилд, 84 000 ўгитдан иборат.
Кардиналлар коллегияси – Рим католик черковидаги олий кенгаш. Папа ўрни бўшаб қолганда унинг вазифасини бажариш ва янги Папани сайлаш вазифаларини бажаради.
Карма – (санскр. «ҳаракат, бурч, фаолият») ҳиндларнинг диний таълимотларида алоҳида мистик куч, инсонни қайта дунёга келишига ҳал этувчи таъсир кўрсатадиган амаллар тўплами.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling