Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 1.35 Mb.
bet103/114
Sana15.11.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1776282
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи

Каромат – (араб. «улуғлик, буюклик») ислом таълимотига кўра, Аллоҳ томонидан унинг дўстлари – авлиёларга ато этиладиган сеҳрдан фарқли ғайриоддий қудрат.
Каста – (португал. «ирқ, қавм, табақа») муайян касб билан шуғулланадиган, ўзига хос турмуш тарзи, урф-одатлари, анъаналари, тартиб-қоидалари ва ҳ.к. билан ўзгалардан ажратилган ижтимоий гуруҳ.
Каъба – (араб. «куб») Макка шаҳрида ҳозирги даврда Байтул Ҳаром (Муқаддас Масжид) ичида жойлашган ислом динининг қибласи ҳисобланмиш бино. Ислом таълимотига биноан, уни буюк тўфондан сўнг Иброҳим пайғамбар ўғли Исмоил билан қайта тиклаган.
Қиёмат – (араб. «тик туриш») маъноларни англатса, атама сифатида ўликларнинг қайта тирилиши ва ўрнидан туриши маъносида ишлатилади.
Кирха (немисча – “черков”) – лютеран черковларининг номи.
Конфессия – (лот. «эътироф, эътиқод») дин, диний эътиқод.
Конфуций – Қадимги Хитой файласуфи ва педагоги, конфуцийчиликнинг асосчиси.
Космогония астрономиянинг осмон жисмлари, уларнинг пайдо бўлиши ва ўзгаришлари ҳақидаги бўлими. Бу ерда осмон жисмларини илоҳийлаштириш.
Костел (полякча, чехча. – “черков”) – Рим католик черковига қарашли ибодатхоналарга нисбатан ишлатиладиган атама. Ушбу атама православ ёки протестант черковларига нисбатан қўлланилмайди.
Кришна – ҳиндуизмдаги эътиборли худолардан бири.
Магия – (қад. юнон. «магус», араб. «мажус») сеҳргарлик.
Мазҳаб – (араб. «йўл») исломдаги шариат қонунлари тизими ва йўналиши.
Макруҳ – бажарилиши ёмон саналган амал.
Мандуб – бажарилиши тарк қилинишидан афзал бўлган амал.
Марк – “Инжил” муаллифларидан бири. Ҳаворийлардан Пётрнинг шогирди бўлган. Александрияда черков тузиб, ўзи биринчи епископ бўлган.
Матриархат оналик даврига оид, жамиятда аёлнинг роли устун бўлган давр.
Махаяна – (санскр. «катта арава») буддавийликдаги оқим.
Медитация – (лот. «фикрлаш, ўйлаш») шахснинг руҳий фаолиятга чуқур берилиш ҳолати.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling