Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 1.35 Mb.
bet100/114
Sana15.11.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1776282
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи

Абхидхарма­Питака – буддавийликнинг муқаддас китоби Трипитаканинг фалсафа ва психологияга оид қисми.
Авесто – (қад. эрон-паҳлавий. «ўрнатилган, қатъий қилиб белгиланган қонун-қоидалар») зардуштийликнинг муқаддас китоби.
Алтарь – (лот. «баланд») христиан черковида ибодатхонанинг меҳроб ва минбар ўрнатилган энг баланд қисми.
Ансорлар – (араб. «ёрдам берувчилар») илк ислом тарихида Маккадан ҳижрат қилган Пайғамбар ва муҳожирларга ёрдам берган мадиналик мусулмонлар.
Апокалипсис (Ваҳийнома) – “Янги Аҳд”нинг таркибий қисми бўлиб, уни “Инжил” муаллифларидан бири Иоанн илоҳий илҳом орқали ёзган, деб эътиқод қилинади. Ушбу китобда қиёмат ва Исонинг иккинчи қайтиши билан боғлиқ ҳодисалар баён қилинган.
Апостол (юнонча — “элчи”) – христиан таълимотига биноан Исонинг энг яқин ёрдамчиларининг унвони. Уларнинг асосийлари 12 та: Пётр (Симон Ионин), Андрей, Иоанн, Иаков Зеведеев, Филипп, Варфоломей, Матфей, Фома, Иаков Алфеев, Фаддей, Симон Кананит, Иуда Искариот (Исони сотган ҳаворий), Матфий (Иудадан сўнг унинг ўрнини эгаллаган). Булардан ташқари яна 70 нафар ҳаворийлар мавжуд бўлгани христиан адабиётларида қайд этилади.
Арафот – (араб. «танимоқ, билмоқ» феълидан) Макка шаҳрининг шарқ томонидаги тепалик. Ривоятларга кўра, жаннатдан туширилган Одам Ато ва Момо Ҳавво ерда илк бор мана шу тепаликда учрашганлар. Шунинг учун ҳам уни «Арафот» – «Танишув» деб атаганлар. Ҳаж мавсумида барча ҳожилар қурбон ҳайитидан олдинги кун тонгдан кун қайтгунга қадар шу тепалик атрофидаги майдонда туришлари фарз. Шу сабабли ҳайитдан олдинги кун «арафа куни» деб аталади.
Атархурра (Озархурра) – зардуштийликнинг муқаддас олови.
Ахриман – зардуштийликдаги ёвузлик илоҳиёти.
Ахура-Мазда – зардуштийликдаги энг олий яхшилик илоҳиёти.
Ақида – араб тилида бирон нарсани бир-бирига боғлаш маъносини англатади. Истилоҳда эса ақоид илмининг машҳур номларидан бири.
Ақиқа – “Ақиқа” луғатда “қорин сочи” деган маънони англатади. Атама сифатида эса, туғилган чақолоқнинг сочини олиш ва таваллуди муносабати билан сўйиладиган қўйга айтилади.
Ақлий далил – мутакаллимларнинг ўз раъйлари. Фикрий қарашлари асосида бирон ақидавий масалага берган жавоблари. Ақлий далил асосан мантиқ билан боғлиқ ҳисобланган.
Библия (юнонча - “китоблар”) – яҳудийлик ва христианлик динларининг асосий муқаддас манбаи. Яҳудийлар “Библия”си “Китве кадеш” ва “Танах” ҳам деб номланади. Христианлар томонидан тан олинадиган Библия “Қадимги Аҳд” ва “Янги Аҳд”дан иборат бўлиб, умумий ҳисобда 66 китобдан иборат.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling