Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


-МАВЗУ. МУСУЛМОНЛАРНИНГ АНЪАНА, МАРОСИМ


Download 1.35 Mb.
bet80/114
Sana15.11.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1776282
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи

14-МАВЗУ. МУСУЛМОНЛАРНИНГ АНЪАНА, МАРОСИМ,
УРФ-ОДАТ ВА БАЙРАМЛАРИ

Режа

  1. Анъана, маросим, урф-одат ва байрам тушунчаларининг таърифи.

  2. Мусулмон халқлари диний маросимлари.

  3. Диний байрамларнинг келиб чиқиши тарихи.

  4. Миллий ва диний анъаналарнинг умуминсоний қадриятлар билан уйғунлиги.



Таянч сўз ва атамалар



  1. Анъана

  2. Урф-одат

  3. Диний маросим

  4. Байрам

  5. Миллий қадрият

  6. Диний қадрият

  7. Умуминсоний қадрият

  8. Ифтор

  9. Эҳсон

  10. Ақиқа

  11. Амру-маъруф

  12. Мавлуд

  13. Рамазон ҳайити

  14. Қурбон ҳайити



Мавзу ўқув мақсади: Мусулмон халқлари диний байрам ва маросимларнинг келиб чиқиши тарихи, мазмун-моҳияти ҳамда умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашган урф-одат ва анъаналарни қадрлаш маданияти ҳақида талабаларда кенг тасаввур ҳосил қилиш.


Анъана, маросим, урф-одат ва байрам тушунчаларининг таърифи
Миллий ва диний анъаналарда қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Чунки у инсонларга ахлоқий поклик, эзгулик, гўзаллик, поклик, ҳақиқат, эркинлик, адолат, дўстлик, муҳаббат, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик каби юксак фазилатларни тарғиб этади.
Ҳар бир халқнинг ўзига яраша урф-одатлари, маросимлари бўлади. Агар биз дунё халқларининг ҳаётига назар ташласак, бир-бирига ўхшамаган, турли-туман маросимларни кўрамиз. Маросимлар жамият, халқ ва шахс ҳаёти фаолиятидаги муҳим ўзгаришлар, ижтимоий аҳамиятга молик воқеа-ҳодисалар билан боғлиқ бўлиб, улар ибрат орқали тарбиялаш, руҳий-эстетик таъсир кўрсатиш вазифасини бажаради.
Маросимларда миллий, диний урф-одатлар ва расм-русумлар ҳам ўз ифодасини топган. У ёки бу ҳалқнинг пайдо бўлиш тарихи қанчалик узоққа бориб тақалса, унинг миллий анъаналари, урф-одатлари, маросимлари ҳам шунчалик теран тарихий илдизга эга. Улар халқнинг маънавий эҳтиёжлари заминида пайдо бўлиб, шаклланиб, сайқалланиб ўз мазмунида шу халқнинг орзу-ўйлари, истаклари, турмуш тарзи, ахлоқ нормаларини мужассам этади. Шунинг учун ҳам ҳар бир халқ, миллат, элат уларни кўз қорачиғидай авайлаб-асрашни, тараққий эттириши, келгуси авлодларга маънавий қадрият сифатида етказмоғи лозим.
Дарҳақиқат, анъаналар, урф-одатлар маросим ва байрамлар халқнинг, миллатнинг маънавияти, қадриятларининг ажралмас қисмидир.
Шу ўринда анъана, урф-одат, маросим ва байрам тушунчаларининг бир-биридан фарқли ва ўхшаш жиҳатларига берилган таърифларни келтириб ўтамиз:

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling