Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Асл тери. Асл тери (dermis, corium) бириктирувчи тўқимадан
иборат бўлиб, бириктирувчи тўқима толалари орасида коллаген, эластик ва аргирофил толалар, шунингдек, силлиқ мушак толалари мавжуд бўлади. Мазкур тўқима толалари орасидаги махсус бир тузилишга эга бўлмаган аморф оралиқ моддалар жойлашган бўлиб, бундай моддаларнинг ичида диққатга сазовори бу гликозоаминог- ликанлардир. Бошқача қилиб айтганда уларни гиалурон ва хондроитинсульфат кислоталар, дейилади. Асл тери ҳужайралари турли-туман бўлиб, улар фиброцитлар, гистиоцитлар, меланофаглар, фибробластлар, лимфоцитлардан иборат бўлади. Шунингдек, плазматик ҳужайралар, ретикуляр ва эндотелиал ҳужайралар, лейкоцитлардан тузилган. Мана шу ҳужайралар ва толаларни бир- 25 бири билан бириктириб умумий ягона тўқима ҳосил қилишда аморф оралиқ моддаларнинг аҳамияти катта. Асл терида шартли равишда икки қават: юзаки – сўрғичсимон қават (Stratum papillare) ва чуқур – тўрсимон қават (Stratum reticulare) фарқланади. Дерма маълум соҳаларда тери пўстига кириб кетган, бу ҳол мик- роскопда сўрғични эслатади. Терининг физиологик гиперкератози кузатиладиган соҳаларида сўрғичлар яхши ривожланган, тери бурмаларида эса сўрғичлар унчалик яхши кўринмайди. Сўрғич- симон қаватда майин ва эластик, аргирофил толалар кўпроқ жойлашган. Бу ерда мукополисахаридлар ҳам тўрсимон қаватга нисбатан кўп миқдорда бўлади. Аксинча, тўрсимон қаватда етук ривожланган фибробластлар, коллаген толалари кўпроқ жойлашган бўлади. Коллаген толалар тўплами, улар орасидаги эластик толалар, турли-туман ҳужайралар қон томир капиллярлари бутун бир чигал тўрни эслатади, тўрсимон қават номи ҳам ана шундан олинган. Тери эпидермиси ва асл терининг орасида кўзга кўринар-кў- ринмас юпқа парда жойлашган. Бу парда асосий мембрана (membrana basilaris), деб аталади. Базал пардани диққат билан кузатилганда, унда ўсувчи қават ҳужайраларининг бармоқсимон ўсимталари ва аргирофил толалардан иборат чигал тўрни кўриш мумкин. Ана шу ўсимталар ва толалар йиғиндиси махсус пардани, яъни базал мембранани ҳосил қилади. Тери пўсти ҳужайраларини, хусусан базал қават ҳужайраларини озиқ моддалар билан таъминлаш ҳам ана шу асосий парда орқали амалга оширилади. Базал парда гисто-кимёвий тузилиши жиҳатдан хондроитин-сульфат кислота, шунингдек, липидлар ва мукополисахаридлардан тузилган. Терида кузатиладиган у ёки бу касалликларнинг шаклланиши асосий парданинг биологик ҳолатига ҳам боғлиқ бўлади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling