Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Донадор қават. Донадор қават (Stratum granulosum) тиканак-
симон қаватнинг юқорисида жойлашган ҳужайралар бўлиб, шакл 
жиҳатидан аста-секин яссилашиб сезиларсиз ҳолда донадор қаватга 
ўтиб кетадики, бу икки қават ўртасидаги чегарани ҳамма вақт ҳам 
аниқлаб бўлавермайди. Умуман донадор қават 1-2 қатор ясси – 
ромбсимон эпителий ҳужайраларидан иборат, терининг баъзи 
соҳаларида (қўл ва оёқ кафти) улар 3-4 қаторни ташкил этади. Бу 
ҳужайралар бир-бирлари билан жипс жойлашган бўлиб, ядролари 
тиканаксимон қават ҳужайра ядроларига нисбатан кичик бўлади. 
Донадор қават ҳужайралари цитоплазмаси таркибида кератогиалин 
доналари мавжуд, улар анилин бўёқлари билан жуда яхши бўялади. 
Шу туфайли микроскоп остида аниқ кўринади. Кератогиалин 
доначалари ўз таркибига кўра дезоксирибонуклеин кислотага (ДНК) 
жуда яқин. Донадор қават ҳужайралари протоплазмасида тонофиб-
риллалар деярли учрамайди. Терининг баъзи соҳаларида (юз териси, 
бурмалар) донадор қават кўпинча кузатилмайди.
Тери пўстининг юқорида қайд этиб ўтилган уч қавати (асосий, 
тиканаксимон ва донадор қаватлар) биргаликда терининг ўсувчи ёки 
муаллифи номи билан айтилганда Малпигий қавати, деб номланади. 
Ялтироқ қават. Ялтироқ қават (Stratum lucidum) донадор қават 
устида жойлашган, у тери пўстининг 4-қавати ҳисобланади. Бу қават 
ядросиз бир хил тузилишга эга бўлган кератиноцит ҳужайраларидан, 


23 
аниқроғи элеидин моддасидан тузилган. Мазкур қаватда элеидин 
оқсил моддасидан ташқари, гликоген ва ёғ моддалари (олеин 
кислота, липоидлар) ҳам бор. Элеидин қавати оддий бўяш усуллари 
билан бўялганда ялтироқ, тиниқ шишасимон чизиқ ҳолида 
кўринади, ялтироқ ёки шишасимон қават номи ана шундан олинган. 
Шохсимон қават. Шохсимон ёки мугуз қават (Stratum corneum) 
тери пўстининг энг устки қавати бўлиб, бу қават ташқи муҳит билан 
бевосита алоқада бўлади, шу сабабли доимо ҳар хил омиллар 
таъсирида фаолият кўрсатади. Мугуз қават қорин соҳаси, тананинг 
ён юзаларида, айниқса, ташқи жинсий аъзолар териси соҳаларида 
жуда юпқа, қўл ва оёқ кафтида тери соҳаларида эса анча қалин, яъни 
жуда ривожланган кўринишларда бўлади. Шохсимон қават 
ҳужайраларининг сони ташқи тасиротларнинг кўп ёки камлигига 
ҳам боғлиқ. Терига таъсир этувчи омиллар қанчалик кўп бўлса, му-
гуз қават шунчалик қалинлашади. Бу ҳол физиологик гиперкератоз, 
деб аталади. Мугуз қават юпқа ва ядросиз шох ҳужайралар 
йиғиндисидан иборат бўлади. Мугузли пўстлар бир-бири билан 
жипс жойлашган. Шох тангачалар кератин деб аталувчи мугузли 
(шох) моддадан иборат бўлади. 
Терининг мугузланиши кератин ҳосил бўлиши билан боғлиқ. 
Эпидермиснинг асосий оқсили олтингугуртга бой, кератиннинг 
ҳосил бўлиши кўп босқичларни ўз ичига олади. Кератин тутувчи 
эпидермисдаги бу биологик жараён ундаги мугуз қобиғининг ҳосил 
бўлишига қаратилган. Физик ва кимёвий хусусиятларига караб 2 хил 
кератин ажратилади: эпидермис мугуз қаватида учрайдиган юмшоқ 
кератин, соч, тирноқлардаги қаттиқ кератин. 
Кератин молекуляр структураси миозинни ва коллагенни 
эслатувчи 3 та узун полипептид занжиридан тузилган. Кератин тар-
кибига 18 та аминокислота кириб, уларнинг ичида ипсимон ва 
глобуляр структураларни дисульфид боғлари ҳисобига маҳкам тутиб 
тура оладиган цистин алоҳида аҳамият касб этади. 
Икки жараён - эпидермис ҳужайралари ичида кератин молекула-
сининг синтези ва ҳужайраларнинг юқорига силжиши натижасида 
кузатилувчи цитоплазма ва ядро компонентларининг гидролизи 
кератин синтезланишида муҳим аҳамиятга эга. 
Маълумки, эпидермисдаги ҳужайраларнинг бўлиниши асосан 
базал қаватда кузатилади. Бўлинишдан ҳосил бўлган икки ҳужай-
радан бири ўз жойида қолиб, иккинчиси эса тиканакли қаватга 


24 
ўтади, эпидермиснинг янада юқори қаватларига ўтиб бориши нати-
жасида эса кератин синтезловчи кератиноцитга айланади. 
Мугузланиш жараёни эпидермис ҳужайраларида маълум тар-
тибдаги ўзгаришлар билан кечади. Ҳужайра ядросининг йўқолиши, 
ҳужайранинг яссиланиши ва қуриши, кератин ва мугуз қаватни 
ҳосил қилувчи айрим кимёвий ўзгаришлар кузатилади. Бу жараёнлар 
асосан базал қаватданоқ бошланиб, тиканаксимон қаватда давом 
этади ва донадор қаватда тугайди. Ҳужайралар эпидермиснинг 
юқори қаватига силжиши билан ядро ва органеллалар ҳалок бўлиб, 
ҳужайрадан чиқариб ташланади. Лекин тонофибриллалар аморф 
массада сақланиб қолади. Нормал кератинизация бир неча қатор 
қуриган, ўлик ҳужайралар – мугуз тангачалардан тузилган мугуз 
қаватнинг ҳосил бўлиши билан тугайди. Турли аъзо ва тўқималарда 
тузилмавий – структуравий оқсиллар ферментлар таъсирида парча-
ланади, эпидермисдаги кератин маҳсулотлари эса механик йўл би-
лан чиқариб юборилади.
Кейинги йилларда инсонлар терисида ёшга кўра кечадиган био-
кимиёвий ўзгаришларни ўрганиш натижасида куйидагилар аниқ-
ланди: болалар терисининг барча қаватларида аминокислоталар (ти-
розин, трипсин, цистеин, триптофан) ҳамда оқсиллар комплексла-
рининг кам бўлиши билан характерланади. Балоғат ёшига етиш 
даврида эса тери қаватлари ва унинг ҳосилалари ҳажмининг кўпа-
йиши билан аминокислоталар ва оқсил комплексларининг бир 
меъёрда кўпайиши кузатилади. Дерма фибробластлари цитоплазма-
си ва ядросида ҳам аминокислоталарнинг бирмунча кўп бўлиши 
аниқланди. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling