Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Болалар терисининг ўзига хос хусусиятлари
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Болалар терисининг ўзига хос хусусиятлари Болалар териси жуда ҳам нозик ва юпқа тузилишга эга бўлиб, эпидермис қаватидаги ҳужайралар кетма-кетлиги кам (масалан, тиканаксимон қават 2-3 қатор ҳужайралардан ташкил топган), 35 ҳужайралар ҳажми эса кичик бўлади. Болалар териси кўпинча жаро- ҳатланишга мойил бўлиб, ҳужайралараро десмосомали боғлиқликлар яхши ривожланмаган бўлади, терининг шохсимон қавати фақатгина болалар қўл кафти ва оёқ кафти юзаларидагина тўлиқ шаклланган бўлиб, бошқа соҳаларда эса физиологик паракератоз кўринишида бўлади, бундай ҳолат эса кўпинча қипиқланишга мойилликни юзага келтиради. Болаларда эпидермис ва дерма қаватлари ўртасидаги боғлиқлик етарли даражада мустаҳкам бўлмайди, дерманинг сўрғичсимон қисми яхши ривожланмаган бўлади. Дерма билан эпидермис ўртасидаги чегара соҳаси тўғри чизиқ шаклида бўлиб, улар соҳасида жойлашган ҳужайралар атрофидаги тўқима суюқлиги пуфаклар ҳосил бўлишига олиб келади. Янги туғилган чақолоқлар териси орқали турли хил моддалар жуда осон сўрилади, булар қаторига бор кислотасини киритиш мумкин, бу кислота кейинчалик жигарга заҳарли таъсир кўрсатади, шунинг учун ҳам болаларни маҳаллий даволашда ушбу ҳолатни инобатга олиш лозим. Болаларда ёғ безлари катталарга нисбатан кўп бўлиб, яхши фаолият кўрсатади, кейинчалик улар фаоллиги сусяйиб бориб, балоғат ёшига етганда тўхтайди. Тер безлари яхши ривож- ланган бўлади, аммо эккрин тер безларининг чиқарув йўллари тўғри шаклда очилади, уларнинг бундай хусусияти тер безларига турли таъсир этувчи моддаларнинг киришини енгиллаштиради. Апокрин тер безлари балоғат ёшига етгунга қадар фаолият кўрсатмайди. Дерма қаватининг толалари ва қон томир тўрлари яхши ривожланмаган бўлиб, қисман шаклланмаган ҳужайралар кузтилади. Қон томир капиллярлари ингичка ва ёрилувчан бўлади. Тери ости ёғ қаватида палмитин кислотаси кўп миқдорда бўлади, совуқ қотганда эса палмитин кислотасининг кристаллари чўкиши кузатилади ва натижада тери реактивлиги ҳолати ўзгаради. Болалар терисининг иммун тизими етарли даражада ривожлан- маганлиги сабабли ҳарорат бошқаруви жараёни такомиллашмаган бўлади. Болалар териси суюқликни жуда осон йўқатади, шу сабабли турли тери касалликларида касаллик тошма элементлари рангсиз кўринишда бўлади, ранг деярли йўқолади, бундай ҳолат вақтинча- лик алдовчан бўлади. Сув миқдорининг қайта тикланиши натижа- сида эса тошма элементлари аввалги ҳолатларида яна қайта намоён бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling