Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Бирламчи морфологик тошмалар Бирламчи морфологик элементлар инфильтратив ва экссудатив турларга бўлинади. Бирламчи инфильтратив тошмаларга доғ (mасu1а), тугунча (рарu1а), дўмбоқча (tubеrсu1um), тугун (nodus), экссудатив тошмаларга эса пуфакча (vesiсu1а), пуфак (bulla), йирингча (рustu1а), қаварчиқ (urtica) лар киради. Доғ (mасu1а) - тери рангининг чегараланган кўринишда ўзгари- шига доғ, деб аталади, улар чегараси аниқ, тери сатҳидан кўтарил- маган бўлиб, бунда терининг қаттиқ-юмшоқлиги ўзгармайди. Доғлар келиб чиқиш сабабига кўра томирли, геморрагик ва пигментли бўлади. Доғлар яллиғланган (розеола, эритема) ва яллиғланмаган (пес доғлари, норлар, сепкил) кўринишларда бўлади. Томирли доғлар дерманинг асл қисмида жойлашиб, сўрғич- симон қават томирларининг кенгайишидан ҳосил бўлади, улар одатда бармоқ билан босиб кўрилганда йўқолиб сўнг яна пайдо бўлади. Тошмалар яллиғланадиган ва яллиғланмайдиган бўлиши 38 мумкин. Катталиги бармоқ тирноғидек келадиган пушти ранг доғлар розеолалар, кафт ҳажми ва ундан катта булган доғлар эса эритемалар дейилади. Геморрагик доғлар қон томир деворлари ўтказувчанлигининг ошиши туфайли келиб чиқади. Бундай доғлар бармоқ билан босиб кўрилганда йўқолиб кетмайди. Геморрагик доғлар аллергик васкулит ва баъзи инфекцион касалликларда кузатилади. Катта- лигига қараб геморрагик доғлар қуйидагича хилларга: петехиялар (нуқтадек келадиган доғлар), пурпуралар (тирноқдек келадиган доғлар), вибецесслар (йирик чизиқсимон доғлар), экхимозлар (нотўғри шаклдаги йирик доғлар) ва гематомаларга (томирлар ёрилганда қон қуйилиши) бўлинади. Одатда геморрагик доғларнинг ранги ўзгарувчан бўлади, дастлаб бинафша, қизғиш-кўкимтир, яшил, сўнгра эса сарғиш-қўнғир рангларда бўлиб, бора-бора йўқолиб кетади. Бундай рангдаги ўзгаришларнинг сабаби гемоглабиннинг гемоседерин ва гематоидин кўринишдаги ҳолатга ўтишига боғлиқ. Пигментли доғлар эпидермиснинг базал қаватида ишлаб чиқариладиган меланин пигмент моддасининг кўп миқдорда ҳосил бўлиши (пигментли доғлар) ёки терида унинг етарлича даражада тўпланмаслиги сабабли (депигментли доғлар) пайдо булади. Пигментли доғлар туғма (холлар) ва орттирилган (сепкиллар, холазма, лентиго) кўринишда бўлади. Депигментланган доғлар ҳам худди шундай кўринишда бўлади. Туғма доғларга альбинизм, орттирилган депигментланган доғларга эса витилиго, лейкодермалар киради. Тугунча (рарu1а) - ҳўжайраларнинг бўлиниб кўпайиши натижа- сида ҳосил бўладиган, тери сатҳидан кўтарилиб турадиган, бўшлиқсиз тошма элементи бўлиб, шакли думалоқ, овал, полигонал, ўткир учли, киндиксимон, конуссимон, ясси, консистенциясига кўра юмшоқ, қаттиқ, эластик, ранггига кўра эса пушти ранг, қизил, кўкиш-қизил ва қўнғир рангларда бўлади. Катталиги жиҳатидан уларнинг ҳажми милиар (супурги уруғи катталигида), лентикуляр (тўғноғич боши катталигида), нуммуляр (тангалар катталигида), плакчали (бир-бири билан қўшилиб катта ҳажм ҳосил қилиши) кўринишларда бўлади. Папулалар жойлашишига кўра эпидермал, дермал ва эпидермодермал кўринишларда бўлади. Тугунчали тошмалар вақт ўтиши билан сўрила бошлайди, юзаси қипиқланади 39 ва охир-оқибатда эса ўзидан кейин иккиламчи доғлар қолдириб йўқолиб кетади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling