41
Қипиқ (squama) – тери сатҳидан кўчиб тушадиган, ғоваклашган
мугуз қаватнинг тангачасимон ҳужайраларидир. Ранги оқимтир,
сарғиш, кулранг, жигарранг бўлиши мумкин. Катталигига қараб
унсимон, кепаксимон, тангачасимон ва баргсимон бўлади.
Қобиғ (сrustа) – бўшлиқли
бирламчи тошма элементлари
пардасининг ва улардан ажралиб чиққан суюқликнинг қуриши
натижасида ҳосил бўлади. Бирламчи тошма элементи таркибий
қисмининг характерига қараб қобиғлар серозли,
йирингли,
геморрагик бўлади. Шу сабабли уларнинг ранги сариқ, яшил, қизил,
қора рангларда бўлиши мумкин.
Шилиниш (еrosio) – терининг юзаки кўринишдаги нуқсони
бўлиб, асосан пуфакча, пуфак ва йирингча пардаларининг
йиртилиши натижасида уларнинг ўрнида ҳосил бўладиган
иккиламчи морфологик элементдир.
Эрозияларда кузатиладиган
тери нуқсонлиги чуқурлиги эпидермисдан пастга ўтмайди, ана шу
сабабли бу тошма чандиқсиз битади ва улар ўрнида
аксарият
ҳолатларда иккиламчи доғлар қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: