Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ УМУМИЙ СИМПТОМАТИКАСИ Болалар организими ўзига хос анатомо-физиологик хусусият- ларга эга бўлганлиги сабабли уларда тери касалликлари белгила- рининг ўзига хос кўринишда кечиши кузатилади. Болаликнинг ҳо- мила, чилла, кўкрак эмиш, кичик, ўрта, мактаб ёшидаги ҳамда балоғат ёшидаги даврлари фарқ қилинади. Юқорида санаб ўтилган даврларни болаларда тери касалликларининг ривожланишида, кўринишида, кечишида ўзига хос томонлари борки, буни албатта касалликларни олдини олишда ва даволашда ҳисобга олиш зарур. Болаларда ҳам катталар сингари тери касалликлари субъектив симптомлар билан бирга кечади, лекин қичишиш ҳолатидан болалар (айниқса, мактаб ёшигача ва кичик мактаб ёшидаги болалар) ўзларини тийиб туролмайдилар натижада бундай ҳолат касаллик симптомларини кучайтиради, ўчоқларнинг иккиламчи инфекциялар билан асоратланиш даражасини оширади. Сурункали қичишиш билан кечадиган касалликларда болалар терисида, кўплаб тилинган ва шилинган юзалар пайдо бўлади, тирноқлар юзаси ялтираб юпқа тортади, баъзида эса нотекс кўриниш олади. Тери ва таносил касалликлари ташхисоти тери ва шиллиқ қават- ларда кузатиладиган тошмаларга асосланади. Мазкур тошмалар дерматовенерология фанининг алифбоси бўлиб ҳисобланади, бу алифбодаги ҳар бир ҳарф морфологик элементлардир. Тошмалар- нинг тури, сони, ранги, шакли, характери, жойлашиш тартиби, кўп учрайдиган соҳаларини таърифлаш у ёки бу дерматологик касалликларга ташхис қўйишга имкон беради. Касалликларга ташхис қўйишда жами ўн саккизта тошма элементлари (саккизта бирламчи ва ўнта иккиламчи) фойдаланилади ва таъриф этилади. Турли сабаблар таъсири натижасида юзага келадиган теридаги бирламчи ўзгаришлар бирламчи тошмалар, деб аталади. Бирламчи морфологик тошмалар терида бирламчи пайдо бўлиши билан бирга иккиламчи тошмаларнинг шаклланишига ҳам сабабчи бўлади. Масалан, соғлом терига қичитқи (крапива) ўти тегса қаварчиқ пайдо бўлади. Қайноқ сув билан куйганда эса терида қизариш ва пуфаклар 37 ҳосил бўлади. Терига сил таёқчаси кирганда дўмбоқча, стафилококк ёки стрептококк микроблари таъсирида эса пустулалар пайдо бўлади. Шундай қилиб, бу тошмалар пайдо бўлгунга қадар терида ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмас экан. Иккиламчи морфологик тошмалар бирламчи тошмалар пайдо бўлгандан сўнг уларнинг ривожланиши (эволюцияси) оқибатида ёки асорати тарзида юзага келади. Масалан, пуфакча ўрнида шилинишни (эрозия), шилинишдан кейин қора-қўтирни, чуқур пустула (йирингча) ёрилгач ўрнида ярани, эритемадан кейин эса унинг ўрнида қипиқланиш ҳосил бўлишини бунга мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Куйиш натижасида ҳосил бўлган пуфакнинг ёрилишидан эрозия, унинг юзасидаги намнинг парланиб ҳужайрали элементларни бир-бирига ёпишишидан қора қўтир ҳосил бўлади, қора қўтир тушиб кетгач эса ўрнида пигментация қолади. Демак, биргина пуфакча ёки пуфак тошмаси эволюцияси натижасида учта иккиламчи тошмалар пайдо бўлар экан. Силсимон дўмбоқча некрозга учраб, ярага, яра эса битиш жараёнида чандиққа айланади. Демак, яра ва чандиқ иккиламчи тошма элементлари экан. Шундай қилиб, иккиламчи морфологик тошма элементлари касалликнинг кечиш жараёнини (зўрайиши ёки сусайишини) акс эттиради. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling