Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Дўмбоқча (tubеrсu1um) – яллиғланиш маддасининг шаклла- ниши натижасида ҳосил бўладиган, эпидермал ва эпидермодермал кўринишларда жойлашадиган, тери сатҳидан кўтарилиб турадиган тошма элементи бўлиб, ранги кўкиш аралаш сарғиш, қўнғир қизил рангларда, шакли ярим шарсимон кўринишда, консистенцияси эса юмшоқ ёки қаттиқ бўлади. Дўмбоқчали тошма элементи ривожланиши давомида марказий қисми некрозга учрайди, натижада яра ҳосил бўлади, яра усти қора қўтир қобиғ билан қопланади вақт ўтиши билан бу қобиғ тушиб кетиб ўрнида чандиқ ҳосил бўлади. Айрим вақтларда дўмбоқчаларда яра ҳосил бўлмасдан сўрилиб кетиши ҳам мумкин, у ҳолларда дўмбоқчалар ўрнида чандиқли кемтиклик, яъни атрофия ҳосил бўлади. Дўмбоқли тошмалардан сўнг чандиқли ва доғли ўзгаришлар қолади. Тугун (nodus) - терининг чуқур қаватларида ҳосил бўладиган, ўткир яллиғланиш кўринишида бўлган, инфильтратив тошма элементи бўлиб, тери сатҳидан кўтарилиб туради. Тугунли тошмалар нўхатдан то грек ёнғоғи катталигигача (1-5 см) ҳажмда бўлиб, унинг асоси гиподермада жойлашади. Тугунлар ҳар доим ҳам тери сатҳидан бўртиб чиқавермайди, аммо пайпаслаб кўрилганда эса қўлга яхши билинади. Тугунли тошмалар марказий қисмидан ёрилиб ярага айланади ва кейинчалик ўрнида чандиқ ҳосил бўлади, ярага айланмасдан сўрилиб кетадиган ҳолатларда эса улар ўзидан сўнг атрофияли чандиқлар қолдиради. Пуфакча (vesiсu1а) - таркибида сероз ёки қонли суюқлик сақлайдиган, диаметри 0,5 см. гача бўлган бўшлиқли тошма эдементи, 3 қисмдан – қобиқ, бўшлиғ ва асосдан иборат бўлади. Пуфакчали тошмалар ёрилиб эрозияларга айланиши ёки серозли ва қонли қобиғлар билан қопланиши мумкин, кейинчалик эса бу қобиғлар қуриб тушиб кетиб, улар ўрнида иккиламчи доғлар қолади. Пуфак (bulla) - эпидермис ва унинг тагида суюқлик тўпланиши натижасида ҳосил бўладиган бўшлиқли элемент бўлиб, нўхат, ёнғоқ, товуқ тухуми катталигигача ва ундан ҳам катта ҳажмларда бўлади. Пуфакли тошмалар мугуз қават остида (субкорнеал), тиканаксимон қават бағрида (интраэпидермал) ва асл терида (субэпидермал) жойлашиши мумкин. Пуфакли тошмалар ёрилиб эрозияларга, эрозиялар битиб улар ўрнида иккиламчи доғлар қолади, кейинчалик 40 бу доғлар йўқолиб тери ўз аслига келади. Айрим ҳолатларда (чуқур жойлашган ҳолатларда) пуфаклар яраларга айланади ва ўзидан кейин иккиламчи чандиқлар қолдиради. Йирингча (рustu1а) – экссудатив бўшлиқли тошма элементи бўлиб, таркибида йирингли суюқлик сақлайди. Йирингчалар ясси конуссимон ва шарсимон шаклда бўлиб, атрофида яллиғланиш ҳалқаси бўлади. Жойлашишига кўра йирингчали тошмалар юзаки ва чуқур ва фолликулали бўлади. Кўпгина ҳолатларда йирингчалар марказида тук ва соч толалалари кузатилади. Йирингчали тошмалар йирингли қобиғ билан қопланади, уларни қуриб тушиб кетиши натижасида иккиламчи доғлар пайдо бўлади. Агарда йирингчали тошмалар чуқур бўлса ва улар таркибига соч, тукли толалар жалб этилган бўлса, у ҳолда улар ўрнида чандиқлар қолади. Қаварчиқ (urtica) – бирдан пайдо бўлиб, тезда йўқолиб кетишга мойил бўлган, тери сатҳидан кўтарилиб турадиган, терининг дерма қавати сўрғичсимон қатламининг ўткир шишиши ҳисобига ҳосил бўладиган бўшлиқли тошма элементидир. Қаварчиқ тошма элементи пушти, қизил рангда бўлиб, четлари оқ ёки оч пушти рангли ҳошия билан ўралган кўринишда бўлади, ўзидан кейин эса ҳеч қандай из қолдирмай йўқолиб кетади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling